Абсорбцион чиллер

Абсорбцион чиллерлар

 

Сифатли иқлим ускунасини корхонангизга ўрнатишни истайсизми? Server Service компанияси сизга ёрдам беришга тайёр!

Server Service компанияси абсорбцион совитиш машинаси асосида саноат совитиш тизимларини лойиҳалайди. Бу ташқарига чиқариб юборилган газларнинг иссиқлик энергияси мавжуд бўлган корхоналар учун жуда қўл келади.

 

Абсорбцион чиллер нима?

 

Абсорбцион чиллерлар – бу компрессорсиз совитиш ускунасидир. Совитиш учун улар иссиқ сув, қуёш энергияси, буғ ёки табиий газ ёнишидан энергия олади.

Кўп ҳолларда корхоналардаги атмосферага чиқариб юборилган газлар энергияси иссиқлик манбайи ҳисобланади. Абсорбцион чиллерларда совитиш моддаси сифатида дистиллаган сув, шимувчи восита сифатида эса литий бромиддан фойдаланилади.

Демак, абсорбцион чиллерлар электр энергиясини сарфламайди. Уларнинг энергия манбайи – атмосферадаги энергиядир.

Абсорбцион чиллерларни ўрнатиш учун, корхона ва объектларда қуйидаги шартлардан бирортаси бўлиши керак:

  • объектга чекланган миқдорда электр энергияси келади;
  • ишлаб чиқариш жараёнида ортиқча иссиқлик ҳосил бўлади;
  • иссиқ сув ва электр энергиясини олиш учун когенерацион электр станциясидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, абсорбцион чиллерлар бошқа тизимлар билан солиштирилганида бир қатор ютуқларга эга.

 

Абсорбцион чиллерларнинг асосий афзаллиги

 

Абсорбцион чиллерлар бир қатор афзалликларга эга:

  • узоқ вақт давомида хизмат қилади. Абсорбцион чиллерлар капитал таъмирсиз 20-40 йил давомида узлуксиз ишлаши мумкин;
  • фойдаланиш харажатлари кам. Абсорбцион чиллерлар электр энергиясидан деярли фойдаланмайди. Чунки иш вақтида улар буғ қозони ва саноат ускуналаридан чиқувчи иссиқликни ўзлаштиради;
  • шовқин даражаси паст. Абсорбцон чиллерларда компрессор мавжуд эмас, натижада шовқин даражаси сезиларли даражада пасаяди;
  • электр энергиясини кам сарфлайди. Шунинг учун қўшимча электр станциялари қуриш ва электр кабеллари ўтказишга эҳтиёж йўқ;
  • хавфсиз. Абсорбцион чиллерларда фреон бўлмайди. Шунинг учун инсон ва атроф муҳит учун зарарсиз;

Абсорбцион чиллерларнинг иши атрофга зарар етказмайди. Бунинг устига улар корхона ёки электростанциясининг атроф-муҳитга акс таъсирини камайтиради.

Server Service компанияси Ўзбекистонга абсорбцион чиллерларни етказиб беради уларни ўрнатади ва уларга техник хизмат кўрсатади. Агар сиз Хитой ёки Европадан ускуна буюртма бериш, ўрнатиш, таъмирлаш ва чиллернинг фойдали ишини текшириб кўрмоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг!

Контактлар” бўлимидан бизнинг телефон рақамларимизни топасиз. 

Бизнинг мутахассислар ускунанинг иши билан боғлиқ исталган муаммоларни тез ечиб берадилар.

 

ЧИЛЛЕР ТАНЛАШ