Ҳаво қуритгичлар

Ҳаво намлагичларнинг акси – ҳаво қуритгич. Бассейндан тортиб  саноат объектлари ҳавосигача қуритиш, албатта, уларнинг вазифасига киради.

Нам ҳаво совуқ юзага тегади ва кондицияланади – мана ҳаво қуритгич қандай ишлайди.

Ҳавони қуритувчиларни моноблокли кондиционерлар билан солиштириш мумкин (аслида, уларнинг ўзи моноблок). Буғлатгич – бу паст ҳароратли радиатордир. Конденсатор – юқори ҳароратли радиатор. Вентиляция ҳаво оқимини хонадан олиб буғлатгичга йўналтиради. Бу билан бир вақтда ҳаво совийди. Ҳаво таркибидаги намлик ўз хусусиятини ўзгартиради ва махсус идишга тома бошлайди. Кейин қуритишдан ўтган ҳаво конденсаторга тушади. У ерда у қиздирилади ва хонага қайта юборилади.

Кўплаб бошқа ҳаво совутгичлар юқоридаги каби тамойил билан ишлайди. Ўйлаб кўрилса, ойна кондиционерлари ҳам қуритгич сифатида ишлаши мумкин. Бунинг учун конденсатни чиқиб кетишин ташкил қилувчи ускунани қуритиш талаб этиладиган бино ичига ўрнатиш лозим.

Бу қурилманинг асосий ютуғи қиммат бўлмаган нархи ҳисобланади. Камчилиги эса кўпроқ шовқин ва қуритишнинг тезкорлигидир.

Муайян ҳароратда ва вақт бирлиғида сувнинг қанча миқдорини қуритади? Бу саволга жавоб ускунанинг самарадорлигини англатади. Самарадорлигининг ўлчов бирлиги литр/сутка саналади. Маиший ва яримсаноат қурилманинг самарадорлиги 12 дан 300 л/суткани ташкил этади. Саноат қуритгичларининг самарадорлиги минглаб литр/сутка бўлиши керак.

Келтирилган техник имкониятлар орасида қуритгич ишлаши мумкин бўлган сув кўзгуси майдонини учратиш мумкин. Бу маълумот мураккаб ҳисобларнинг олдини олиш ва керакли ишлаб чиқаришдаги қуритиш мосламасини, тахминан, танлашга кўмаклашади.

Бизга қўнғироқ қилинг! Биз ускуналар ҳақида Сизга мутлақо бепул тафсиялар тақдим этамиз. Бизнинг рақамлар: +998 (71) 207-33-32

ёки бизнинг электрон манзилимизга ўз мактубларингизни юборинг: server-service@mail.ru