Ҳавони шамоллатиш ва кондиционерлаш тизимида иссиқлик энергияси рекуперацияси

Рекуперация ўзи нима?

Рекуперация (лотинча “recuperatio” сўзидан олинган – қайта олиш) – энергияни у ишлатилган жараёнда яна ишлатиш учун қисман қайта олиш. Бу мақолада шамоллатиш тизимидаги ҳаво рекуперацияси, шунингдек, таъминловчи-чиқарувчи шамоллатишни рекуператор билан бирга қўллашнинг тежамкорлиги ҳақида сўз боради.

Рекуператор ишлаш тамойили

Қишда таъминловчи-чиқарувчи шамоллатиш тизими кирувчи ҳавони тозалайди ва уни калорифер ёрдамида қиздиради. Иссиқ ва тозаланган ҳаво хонага кириб уни қиздиради ва ифлосланган ҳавони камайтиради. Кейин у чиқарувчи шамоллатишга тушади ва ташқарига чиқиб кетади.

Шамоллатиш тизимида иссиқлик энергиясини рекуперация қилиш кирувчи ҳавони чиқувчи ҳаво ҳароратида иситиш билан изоҳланади.

Бизда ташқарига чиқариш зарур бўлган ҳарорати 200С ни ташкил қилувчи ҳаво мавжуд. Яна калориферда қайта ишлангунга қадар ҳарорати -100С бўлган кирувчи ҳаво мавжуд. Масалан, пластинали иссиқлик алмаштиргич монтаж қилинмоқда дейлик.

Пластинали иссиқлик алмаштиргичга эга рекуператор ўзида чиқувчи ҳаво пастдан юқорига, кирувчи ҳаво чапдан ўнгга қараб ҳаракатланаётган квадратлардан иборат бўлади. Шу билан бирга ҳаво махсус иссиқлик ўтказувчи пластиналар сабаб бир-бирига аралашиб кетмайди.

Натижада чиқарилаётган ҳаво ўзининг 70% гача бўлган ҳавосини кирувчи ҳавога ўтказади ва унинг ҳаврорати рекуператордан чиқишда, тахминан, 2-60С бўлади. Кираётган ҳавонинг эса ҳарорати 12-160С га етади. Бу ҳавони қиздирувчи калориферга -10 эмас +120С даги ҳаво кириб келади. Бу кирувчи ҳавони қиздириш учун талаб этиладиган электр ёки иссиқлик энергиясини сезиларли даражада тежайди.

Рекуператор турлари

Кўпинча пластинали иссиқлик алмаштиргичга эга рекуператорларни учратиш мумкин, бироқ бошқа турдаги рекуператорлар ҳам мавжуд. Улар, хатто, кўпроқ натижаларни кўрсатиши ёки маълум вазифаларни бажариши мумкин. Демак, Сизнинг эътиборингизга рекуператорларнинг 4 та энг кенг оммалашган турини тақдим этамиз:

Пластинаси иссиқлик алмаштиргичга эга рекуператор (Пластинали рекуператор)

Кўп ҳолларда айнан пластинали рекуператорлар таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимида қўлланилади. Унда кирувчи ва чиқувчи ҳаво оқимлари тўқнашади, бироқ алоҳида иссиқлик алмаштиргич сабаб аралашиб кетмайди. Унинг ишлаши шунга асосланган.

Пластинали рекуператорнинг ютуқлари:

1. Пластинали иссиқлик алмаштиргичларнинг самарадорлиги 40-92% ни ташкил этади.

2. Пластинали иссиқлик алмаштиргичга эга рекуператор содда ва ҳаракатланмайдиган ёки тебранмайдиган элементларсиз. Унга тез-тез техник сервис хизмат кўрсатиш талаб этимайди.

3. Рекуператорда электр энергиясини талаб қилувчи қисмлари йўқ. Бу мазкур қурилмадан фойдаланиш ҳаражатларини камайтиради.

Пластинали рекуператорларининг камчиликлари

1. Таъминловчи ва чиқувчи ҳаво кесиши сабаб ҳаво ташувчилар ҳам рекуператорда кесишиши зарур бўлади. Бир неча ҳолатларда бу ҳол ноқулай ёки бунинг иложи бўлмайди.

2. Қишда пластик иссиқлик алмаштиргич музлайди ва буни олдини олиш учун таъминловчи вентилячторни доимо ёқиб қўйиш ёки қайта ишга тушурувчи клапанлардан фойдаланиш талаб этилади.

3. Бундай рекуператорлар фақат иссиқликни алмаштира олади. Намликни алмаштириш уларда кам ҳолларда учрайди.

Роторли иссиқлик алмаштиргичга эга рекуператорлар (Роторли рекуператорлар)

Роторли рекуператорлар – таъминловчи-чиқарувчи шамоллатиш тизимида оммавийлиги жиҳатидан иккинчи бўлиб қўлланилади. Унинг иши айланувчи иссиқлик алмаштирувчи орқали чиқувчи ва кирувчи ҳаво оқимларининг ўтишига асосланади.

Роторли иссиқлик алмаштирувчиларнинг афзаллиги

1. Самарадорлиги 60-85% ни ташкил этади.

2. Бу рекуператорда роторли иссиқлик алмаштиргич ҳам иссиқликни, ҳам намликни қайтаради.

3. Айланишни назорат қилиш ҳам рекуператор самарадорлигини бошқаришга имкон яратади.

Роторли иссиқлик алмаштиргичнинг камчиликлари

1. Чиқувчи ва кирувчи ҳаво оқимининг параллел ўтишидаги рекуператор ҳаво ташувчиларнинг кесишини ҳосил қилиши зарурати мавжуд. Бунинг имкони бўлмайдиган ҳолатлар ҳам бўлади.

2. Ифлосланган ҳаво қисман кирувчи ҳавога қўшилади, шунинг учун кирувчи ва чиқувчи ҳавога қўшимча фильтрлар қўйиш зарур.

3. Бу рекуператорларда ҳаракатланувчи қисмлари мавжуд ва электр энергиясини талаб этади. Шу сабабли пластиналиларига қараганда кўпроқ ва мунтазам техник хизмат кўрсатиш зарур бўлади.

Сувли қайта айланувчи рекуператор

Ҳавони сувли қайта айланувчи рекуператори – ўзининг махсус хусусияти билан таъминловчи чиқарувчи вентиляция тизимида қўлланиладиган ҳаво рекуператори туридир. У иссиқлик энаргиясини алоҳида турган чиқарувчи иссиқлик алмаштиргичдан киритувчига сув, антифриз ёки бошқа иссиқлик ташувчи ёрдамида олиб келади.

Икки иссиқлик алмаштиргич: таъминловч ва чиқарувчи – айрим ҳолларда бир-биридан узоқ масофада жойлашади ва иссиқлик изоляциясига эга қувур тармоғи орқали боғланади. Улар ҳар доим ҳам қўлланилмайди, чунки уларда фойдали иш коэффициенти юқори эмас, техник хизмат кўрсатиш ҳам талаб этилади. Одатда, чиқарувчи ва таъминловчи магистралларни бир-бирига яқин бўлиши, мукаммаллаштириш учун алоҳида таъминловчи ва чиқарувчи вентиляция қўлланилади.

Том рекуператорлари

Том рекуператорлари – хизмат кўрсатилаётган бино томига ўрнатилувчи таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимида қўлланиладиган рекуператор туридир. Йирик биноларда (савдо марказлари, цехлар) кенг қўлланилади. Том рекуператорлардан фойдаланиш шифт остидаги майдонни тежашга имкон беради, бунинг боиси иссиқлик алмаштиргич ташқарида жойлашган. Том рекуператорлари айрим ҳолларда қиздириш бўлмаси билан жиҳозланади. Бундай рекуператорлари Европа давлатларида кенг оммага танилди.

Том рекуператорларининг ютуқлари

1. Фойдали иш коэффициенти 55-68% ни ташкил этади

2. Бино томига ўрнатилади. Алоҳида маҳкамлаш тизими сабаб унинг оғирлиги том конструкциясига босим ўтказмайди.

3. Инвестицион ҳаражатларни камайтиради ва фойдаланиш сарфларини қайтариши кафолатланади.

Server Service компанияси ҳавони рекуперация қилувчи вентиляция тизимларини лойиҳалайди ва монтаж қилади, шунингдек, вентиляцион ускуналарни, жумладан иссиқликнинг ички рекуператорлари билан бирга буюртма асосида етказиб бериш билан шуғулланади.

Рекуперацияга эга вентиляция тизимининг монтажи сизга қуйидагиларга имкон беради:

– Шамоллатиш самарадорлигини оширади

– Бинони иситиш учун сарфланадиган электр энергияси ҳаражатларининг камайишини таъминлайди.

– Шамоллатиш учун ҳаражатларни камайтириш.

Биз рекуперация нима экани ва унинг оддий таъминловчи-чиқарувчи вентиляция олдидаги ютуқларини иложи борича батафсил тушунтиришга ҳаракат қилдик. Бироқ агар Сизда саволлар туғилган бўлса қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: (+998 98) 128 04 02.

ТАНЛАШ