Oops! It appears that you have disabled your Javascript. In order for you to see this page as it is meant to appear, we ask that you please re-enable your Javascript!

БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Server Service- бу муҳандислик ва иқлим тизимларини лойиҳалаш, ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган кўп тармоқли компаниядир. Бизнинг сервис марказ 2002 йилда пайдо бўлиб, дастлаб кондиционерлар ва маиший техника жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланган. Кейинчалик эса –  прецизион кондиционерлар, фанкойллар, мини-чиллерлар, иссиқлик насослари ва б. каби йирик саноат ускуналари билан шуғуллана бошлади. Бугунги кунда Server Service кенг кўламли хизматлар кўрсатувчи кўп тармоқли йирик муҳандислик компанияси сифатида танилган. Бизнинг лойиҳачиларимиз, муҳандисларимиз ва усталаримиз ҳар хил мураккабликдаги ва буюртмачига манзур бўладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этадилар.

Биз кўрсатадиган хизматлар

Компаниямиз қўлидан ҳамма ишлар келади.  Жумладан, муҳандислик тизимларини ҳисоблаш, техник ускунани ўрнатиш ва профессионал хизмат кўрсатиш шулар жумласидандир. Биз кўрсатадиган хизматлар:

  • саноат шамоллатиш тизимларини лойиҳалаш ва ўрнатиш;
  • иситиш тизимларини лойиҳалаш ва ўрнатиш;
  • кондиционер тизимларини лойиҳалаш ва ўрнатиш;
  • саноат иқлим ускуналарини диагностика қилиш ва таъмирлаш;
  • шамоллатиш тизимларини диагностика қилиш ва таъмирлаш;
  • совитиш тизимларини диагностика қилиш ва таъмирлаш;

юқори сифатли ускуналарни Хитой ва Европадан завод нархларида келтириб бериш.

Биз тақдим этадиган кафолатлар!

  • вазифаларни ошкоралик ва шаффофлик билан бажарамиз. Буюртмачи ишни бошидан охиригача назорат қилиши учун, бажарилаётган ишлар ҳақида исталган вақтда ҳисобот тақдим этамиз;
  • ишончни оқлаймиз. Юқори даражада бажарилган ишларга кафолат берамиз. Биз ўрнатган ускунанинг ишончли эканига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.