Бугунги кунда инсоннинг кундалик ҳаётини хонадонида совутгичсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолган. Замонавий совутгич шкафлар нафис дизайн билан ишланган, улар агар ишдан чиқиб қолмаса, деярли, эътиборингизни тортмайди. Кўплаб замонавий совутгичлар янги технологиялар асосида яратилган бўлишига қарамай, техника техникалигича қолмоқда – эртами-кечми у кўрикдан ўтказишга, ундан ҳам ёмони, фавқулодда таъмирлашни талаб қилади.

Нима учун Bork совутгичларини таъмирлатиш учун айнан бизнинг сервис марказимизни танлаш лозим? Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд, айниқса қуйидагилар:

  • Устани бепул чақириш;
  • Исталган мураккабликдаги совутгични уйингизнинг ўзида таъмирлаш;
  • Бизнинг мутахассисларимиз айнан сиз учун қулай вақтда етиб боради.

Bork заводида йиғилган совутгичлар сифатлилиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, мазкур ишлаб чиқарувчи бозорга янги моделларни ҳавас қиладиган барқарорлик билан чиқариб бормоқда. Совутгич моделларининг хилма-хиллиги, албатта, кўп сонли истемолчилар талабини қондиришга хизмат қилади. Бу “медаллар”нинг бошқа томонида эса – носозлик вақтида, совутгични тузатиш вақти келганида мазкур техникани таъмирловчи устахоналар эҳтиёт қисмларнинг тўлиқ арсеналига эга бўлиши зарур. Бунинг учстига ҳар бир ишлаб чиқарувчининг техник маҳсулоти уларни таъмирлашга киришишдан аввал билиш зарур бўлган бир қатор турли ўзига хосликларга эга. Bork техникаси ҳам бундан мустасно эмас: мазкур маркадаги совутгичларни таъмирлашни ушбу аппаратнинг нозик жиҳатларини биладиган фақат профессионаллар амалга ошириши керак.

Компаниямиз тезкор таъмир билан шуғулланади ва қуйидаги бир қатор сабабларга кўра кўрсатган хизматларимиз учун кафолат тақдим этамиз:

Компаниямизда фақатгина совутгичларни таъмирлашда бой тажрибага эга усталар фаолият юритади;

Сервис марказимиз мутахассислари совутгичингизни таъмирлаш ишларини хонадонингизнинг ўзида амалга ошириш учун барча зарур асбоблар ва сарф материалларига эга;

Ва, албатта, ўз ишимиз ва сифатли натижа, шунингдек, мижозларимизнинг миннатдор бўлишидек энг олий мукофотларимизни севамиз.

Мутахассисларимиз исталган мураккабликдаги Bork совутгичини ҳар доим тезкор ва сифатли таъмирлайди. Фирмамиз таъмирлаш ишларининг тўлиқ мажмуини тақдим этади. Носозлик сабабини тезкор аниқлаш ва уни бартараф қилиш мутахассисларимизнинг катта тажрибага эга эканидан далолат беради. Bork совутгичларини тезкор таъмирлаш ҳам кичик ва ўрта, кам капитал бўлиши мумкин.

Кичик таъмирлаш электр тармоғи кабелини алмаштириш, эшик ва ошиқ-машуқларни созлашни ўз ичига олади.

Совутгичларни ўртача мураккабликдаги таъмирлаш термостат, буғлатгич ёки қиздиргич паддонини алмаштириш, вентилятор моторини, ишга тушириш-ҳимоя релеси ёки бошқарув ва индикация блокини тузатишдан иборат бўлади.

Совутгични капитал таъмирлаш ҳақида гап кетганида, биз конденсатор, компрессор, буғлатгич, қуритувчи фильтрларни алмаштириш, капилляр қувурлардаги тиқилишларни бартараф қилиш ёки совутгични хладагент билан тўлдириш, шунингдек, “No Frost” тизимини таъмирлаш ва созлашни назарда тутамиз.

Тошкент шаҳрида совутгични таъмирлатиш учун “Контактлар” бўлимда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда буюртма беришингиз мумкин. Биз Тошкент шаҳри ва вилоятида исталган савдо белгидаги совутгични таъмирлаймиз.