Buderus иситиш қозонлари

Buderus иситиш қозонлари Германияда ишлаб чиқарилган. Улар сифатли йиғилганлиги, юқори иш самарадорлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Хусусий уйларга ва ишлаб чиқариш корхоналарига ўрнатилади.

Асосий афзалликлари – ҳар қандай ёқилғида ишлай олади. Барча жараёнларни назорат қилувчи юқори аниқликда автоматлашган тизимга эга. Муаммолар юзага келганда, сигнал чалиб билдиради.

 

Кўп учрайдиган носозликлар

Диагностика пайтида кўпинча қуйидаги муаммолар аниқланади:

  • ҳарорат кўрсаткичлари белгилангандан юқори;
  • вентилятор жуда тез айланади;
  • термик сенсорнинг ишдан чиқиши;
  • газ қурилмаларининг бузилиши.

Одатда носозликларга учқуннинг йўқлиги, ионланиш муаммоси, иш вақтида қўшимча товушларнинг пайдо бўлиши (қайнаш ёки вишиллаш) киради. Ускуна ишида муаммолар пайдо бўлса, биринчи навбатда, термик реле, ҳароратни чегаралагич ва ҳимоя автоматлари текширилади.

Buderus иситиш қозонларини кафолатли таъмирлаш

Server Service компанияси Будерус иситиш қозонларини таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатади. Биз диагностика қилиш, ишдан чиққан деталларни алмаштириш, тизимни синаш билан шуғулланамиз. Кўрсатилган хизматларга узоқ муддатли кафолат берамиз.

Бизнинг мутахассисларимиз Тошкент ёки Тошкент вилоятининг исталган жойига бориб хизмат кўрсатишга тайёр. Бизга қўнғироқ қилинг ва манзилингизни айтинг. Барча хизматлар мақбул нархларда. Хизматларимиздан қайта фойдаланмоқчи бўлганларга чегирмалар бор. Бизнинг контактлар.

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг қозонларини таъмирлаш.