Италиянинг Candy савдо белгиси барчага маълум ва машҳур. Биринчи навбатда, у истеъмолчилар ҳаётини яхшилашга интилади. Candy маиший техникасида замонавий технологиялар, юқори сифат ва ўзига хос дизайн уйғунлашган.

Candy совутгичлари энергияни кам сарфлайди, ички майдони кенг ва сиғими катта, уни ўзингизнинг эҳтиёжингизга қараб ўзгартиришингиз мумкин.

Candy совутгичларини таъмирлаш билан бизнинг мутахассислар бир неча марта дуч келган ва мазкур маркадаги совутгичларнинг ички қурилмаларини яхши тушунади.

Candy совутгичларини йиғилиши сифати у қайси заводда йиғилганига қараб фарқланади. Candy компаниясида эса 14 та завод мавжуд, нима бўлса ҳам Candy совутгичларининг сифати анча юқори. Шунга қарамай, Candy совутгичлари эртами-кечми таъмирлашни талаб этади.

Совутгичнинг ишдан чиқиши сабаби турлича бўлиши мумкин: электр тармоғидаги босимнинг ўйнаши, совутиш камераси герметикасида зарарланиш, нотўғри фойдаланиш, деталларнинг табиий ишдан чиқиши ва бошқалар.

Агар Тошкент шаҳри ва вилоятида совутгичларни таъмирлаш лозим бўлса, бу ишда кўмак беришга тайёрмиз. Бу хизматларни бизнинг компаниямизга буюртма бериб, сиз Candy совутгичларини сиз учун қулай вақтда ва маъқул нархда кафолат билан сифатли таъмирлашга эга бўласиз.

Иш вақтида учта асосий тамойилга таянамиз:

Усталарнинг яхши профессилонал тайёргарлиги. Мутахассисларимиз ихтисослашган билимга эга, малака ошириш курсларида иштирок этади ва, албатта, совутгичларни таъмирлаш соҳасида катта тажриба ҳам катта рол ўйнайди.

Оригинал ва сифатли деталлардан фойдаланиш. Мутахассисларимиз виждонан хизмат кўрсатади, агар эҳтиёт қисмларни алмаштириш лозим бўлса фақат оригинал деталлардан фойдаланади. Агар оригинал эҳтиёт қисмни сотиб олишнинг имкони бўлмаса, унинг муқобиллари ўрнатилади. Улар сифат жиҳасидан оригиналларидан қолишмайди. Кўп ҳолларда мижозларнинг ўзлари таъмирлаш ишлари арзонга тушиши учун Хитойда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларни ўрнатишни сўрашади. Биз ҳар доим буни амалга ошириш ярамаслигини айтамиз, ахир нархлардаги фарқ у қадар катта эмас. Бироқ совутгичингиз сифатли эҳтиёт қисм билан узоқ йиллар сизга хизмат қилади, сифатсиз эҳтиёт қисм билан эса қанча ишлаши номаълум.

Мижоз қизиқишларини ҳисобга олиш. Биз ҳар доим мижоз қизиқишларини бирнчи ўринга қўямиз. Усталаримиз жараённи тезлаштириш мақсадида Candy совутгичларини уйингизга бориб таъмирлайди ва сиз учун қулай вақтда етиб боради. Совутгични таъмирлаш бўйича устани чақираётганингизда уста бориши учун ўзингизга қулай бўлган вақтни аввалдан келишиб олинг.