Чиқарувчи вентиляция тизимини лойиҳалаш

проектирование вытяжной вентиляции в Узбекистане

Чиқарувчи вентиляция, номидан англашилиб турганидек, бинодан ифлосланган ҳавони олиб чиқиб кетади. Умуман олганда, бино учун ҳам чиқарувчи, ҳам таъминловчи вентиляция тизими лойиҳалаштирилади. Уларнинг самарадорлиги мувозанатини таъминлаш лозим, бунда аралаш хоналарга кирувчи ёки ундан чиқувчи ҳаво ҳисобга олинади.

Фақатгина чиқарувчи вентиляция назарда тутилган бинолдар ҳам мавжуд. Бу ерда ҳаво мажбурий тарзда чиқариб юборилади, унинг кириши эса эшиклар ёки ойналар орқали табиий амалга ошади. Айтганчи, агар чиқарувчи вентиляция иш жойига қурилса – бу маҳаллий вентиляция, агар вентиляция барча хоналарни қамраб олса – бу умумий айланувчи вентиляция.

Server Service компаниямиз вентиляция, кондиционерлаш, турар-жойлар, ишлаб чиқариш бинолари ва офислар учун ҳавони намлатиш ва қуритиш тизимлари билан 10 йилдан ортиқ вақт давомида шуғулланиб келмоқда. Бизниинг лойиҳаларимиз дунёнинг Systemair, Ostberg, Wolf, Ventrex, Dantherm, Hoval, Remak, Carel сингари вентиляция ва автоматика ишлаб чиқарувчиларига тегишли.

Бошқа хизматлар қаторида биз вентиляция тизимларини лойиҳалаш, ҳисоб-китоб қилиш, сервис хизмат кўрсатиш ва қуриш хизматларини амалга оширамиз. Компаниямиз мутахассислари исталган мураккабликдаги вентиляция тизимларини лойиҳалаштиради ва бу турар-жой биноси, умумий овқатланиш шаҳобчаси, ишлаб чиқариш заводи ёки офис экани муҳим эмас. Улар орасида иссиқлик рекуперациясига эга ҳамда ҳавони намловчи, ҳаво оқимларини кондициялаш ва қиздирувчи маиший ва саноат тизимлари мавжуд. Ҳисоб-китоб қилингаётганида барча омиллар, асосийси, “Қурилиш меёрлари ва қоидалари”га мос келиши ҳисобга олинади.

Вентиляция тизимини лойиҳалашда қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
  • Вентиляциянинг умумий схемасини лойиҳалаш
  • Вентиляцияни лойиҳавлаш учун иссиқлик киритилишини ҳисоблаш
  • Вентиляцияни лойиҳалаш талабларини ҳисобга олиш.
  • Вентиляция лойиҳасиниинг техник-тежамкорлигини асослаш
  • Вентиляция тизимнинг ишчи лойиҳаси

Вентиляция, иситиш ва кондиционерлаштириш тизимлари учун кўплаб меъёрий ҳужжатлар мавжуд. Вентиляция тизимини лойиҳалашда қўлланиладиган бундай ҳужжатларнинг асосийлари СНиП 2.04.05-91 (2000) “Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш” ва биз учун зарур бино турлари регламенти СНиП. Кирувчи ҳаво сарфи ва ҳарорати, албатта, ҳисобларнинг аниқ усули кўрсатилган СНиП 2.04.05-91 (2000) нинг 17 иловасига мос равишда лойиҳаланади. Зарур ҳаво айланиш даврийлиги “Бинолар СНиП” дан олинади. Масалан, административ биноларга вентиляция тизимни ўрнатиш учун СНиП 2.09.04-87 нинг 4 қисми – “Ҳавони иситиш, вентиляция қилиш ва кондиционерлаш” қўлланилади.

Бу билан, қуйидаги 3 та асосий манба:

  • Бу бинолар вентиляцияси схемаси учун маълум тўплами
  • Меъёрий ҳужжатлар (СНиП ва бошқалар)
  • Буюртмачининг талаби хусусиятлари

-бино вентиляцияси тамойиллари ва ҳаво алмашишининг меъёрий даврийлиги аниқланади.

Вентиляцияни лойиҳалаш учун иссиқлик киришини ҳисоблаш
  • Ташқи иссиқлик босими бино ташқарисида юзага келади. Улар ижобий ҳамда салбий бўлиши мумкин.
  • Одамлар ва механизмлар таъсирида ҳосил бўлган ички иссиқлик босими. Улар, аксинча, мунтазам ижобий.
Вентиляцияни лойиҳалаш талаблари

Қуйидаги пунктларни ҳисобга олиш лозим:

  • Санитар талаблар
  • Қурилиш-архитектура талаблари
  • Ёнғин хавфсизлиги талаблари
  • Фойдаланиш талаблари
  • Тизимнинг ишончлилиги
  • Тежамкорлик талаблари
Вентиляция лойиҳасининг техник-тежамкорлик асослари

Техник-тежамкорлик асосларда вентиляция тизимининг аниқ ҳисоб-китоблари мавжуд эмас, бироқ қуйидагилар белгиланган:

  • Вентиляция схемасининг қайси тамойили танланган
  • Ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари асоси қандай
  • Вентиляцион қурилмалар, тахминан, қандай ўрнатилиши назарда тутилмоқда
  • Ускуналарни қаерга ўрнатилиши назарда тутилмоқда
  • Бундай вентиляция тизими қанча туради.
Вентиляция тизимининг ишчи лойиҳаси

Ишловчи лойиҳага, албатта, қуйидагилар киради:

  • Ускуналар таркиби
  • Вентиляцион қурилмаларнинг жойлашиш схемаси

Вентиляцион тизимнинг ишчи лойиҳасини тегишли ташкилотларга тасдиқлатиш (СЭС, ёнғин инспекцияси ва бошқалар), зарур бўлса, камчиликлариини тўлдириш.

 

Сиз учун ишончли ва сифатли чиқарувчи вентилчция қурилмалари лойиҳасини яратиб берамиз – қўнғироқ қилсангиз бас: +998 (71) 207-33-32