Чиқарувчи вентиляцияга сервис хизмат кўрсатиш

Обслуживание вытяжной вентиляции

Чиқарувчи вентиляция инсон учун зарарли бўлган газлар, чанглар ва ортиқча намликдан иборат бўлган ҳавони хонадан олиб чиқиш учун зарур. Чиқарувчи вентиляция ёрдамида қайта ишланган ҳаво хонадан олиб чиқилади, тоза ҳаво хонага табиий йўл билан киради (очиқ ойна ва тирқишлар орқали).

Агар хонада чиқарувчи вентиляция ва ундан алоҳида таъминловчи вентиляция тизими ўрнатилса, у ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш қобилиятини мувозанатда ушлаб туриш лозим.

Чиқарувчи вентиляция тизимининг бир неча ютуқлари мавчуд:

– У ифлосланган ҳавони саноат биноларидан самарали олиб чиқиш имконига эга.

– Бинодан ортиқча иссиқликни олиб чиқишга имкон яратади.

– Ёнғин содир бўлса, бинодан карбонат ангидрид газини олиб чиқади.

Чиқарувчи вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатишни мунтазам ва ўз вақтида олиб бориш лозим. Вентиляция тизимини ўз ватида тозалаш ва профилактик кўрикдан ўтказиш тизимнинг хизмат қилиш муддатини бир неча марта узайтиради. Бу кўп ҳолларда чиқарувчи вентиляциянинг жиддий носозликларига унинг тиқилиб қолиши, вентилятори подшипникларида мойнинг қолмаслиги ва бошқа кичик носозликлар сабаб бўлиши билан боғлиқ.

Server Service компанияси вентиляция тизимларига сервис хизмати кўсатишни, уларни диагностикадан ўтказишни, таъмирлаш ва тозалашни амалга оширади. Мутахассисларимиз вентиляцион тизимларни таъмирлаш борасида кўп йиллик тажрибага эга, улар исталган вентилция тизимининг ҳар қандай нозик жиҳатларини яхши билади ва исталган носозликни бартараф қилиш имконига эга. Чиқарувчи вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатиш вентиляцион учкунлар ишлаб чиқарувчилар томонидан умумқабул қилинлган қоидалар асосида амалга оширилади ва ўз ичига комплекс ишларни қамраб олади.

Вентиляцион қурилмаларга сервис хизмат кўрсатишнинг вақти кўплаб омилларга боғлиқ (тизимнинг мураккаблиги, ҳаво ташувчиларнинг узунлиги, вентиляция жойлашган бинонинг йўналиши ва х.к.) ва ҳар бир мижоз учун алоҳида белгиланади. Биз чиқарувчи вентиляция тизимига сервис хизматни буюртмачи учун қулай вақтда ва жуда қисқа муддатда амалга оширамиз.

Биз сервис хизматларини Ўзбекистон бўйича энг арзон нархларда тақдим этамиз!

Чиқарувчи вентиляция тизимига сервис хизмат кўрсатишда бажариладиган ишларнинг стандарт тўплами

 

Бу рўйхатда сервис хизмат кўрсатиш давомида унинг стандарт нархи ичига кирадиган асосий ишлар киритилган. Эътиборпингизни Ўзьекистоннинг ҳар бир ҳудудида вентиляцион ускуналарга сервис хизмат кўрсатиш нархи ўзига хос эканига қаратмиз. Бу ҳавонинг ифлосланиш даражаси, иқлим хусусиятлари ва бошқа кўплаб омиллар билан алоқадор.

  • Филтрларни текшириш, зарурати бўлса алмаштириш.
  • Ҳаво тортувчи панжараларни тозалаш.
  • Вентиляторларни чангдан тозалаш, вентилятор подшипникларини мойлаш, қанотларни мувозанатга келтириш.
  • Вентилятор двигателлари ҳолатини текшириш.
  • Электр боғлаишлар ҳолатини текшириш
  • Ёнғин ҳавфсизлиги клапанларини текшириш.
  • Ҳаво ҳарорати ва босим ўзгаришларини ўлчаш

Рўйхат вентиляция тизимининг ўзига хосликларига қараб узайтирилиши мумкин.

Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: +998 (71) 207-33-32