Чиллер саноат ускуналари турига киради. Бугунги кунда чиллер-фанкойл тизими йирик ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қўлланилади. Бундай ишлаб чиқариш корхоналари эгаларини: “Қандай қилиб чиллерни тўғри танлаш мумкин?”, деган савол ҳавотирга солади. Аввал қайси чиллер тури сиз учун энг мос келишини аниқлаб олишингиз керак бўлади.

 

Абсорбцияли чиллерлар

Абсорбцияли чиллерларМазкур турдаги чиллерларнинг асосий энергия манбайи иссиқ сув ёки буғ ҳисобланади. Совитиш агенти сифатида дистилланган сувдан фойдаланилади. Шимувчи элемент сифатида литий бромид қўлланилади.

 

Абсорбцияли чиллерларнинг афзаллиги

Бундай чиллерларнинг асосий афзалликларига қуйидагилар киради:

  • Конструкциясида ҳаракатланувчи элементларнинг деярли йўқлиги боис ишончли ва чидамлили.
  • Тежамкор – электр энергияси учун катта маблағ сарфлашга тўғри келмайди.

 

Абсорбцияли чиллерларнинг камчиликлари

 

Бу чиллерларнинг камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Таннархи юқорилиги, бу, албатта, кейинчалик энергиянинг тежалиши ҳисобига ўзини оқлайди.
  • Бошқа чиллерларга нисбатан ўлчамининг катталиги.

 

Буғ-компрессияли чиллерлар

 

Буғ-компрессияли чиллерларМазкур чиллерлар компрессорли айланма совитиш  принципи бўйича ишлайди. Бундай чиллерларнинг конструкцияси ўзаро боғланган қуйидаги ёпиқ тизимга эга:

  • Компрессор;
  • Ҳаво оқими регулятори;
  • Буғлатгич;
  • Конденсатор.

Совитиш агенти тизимдан ўтиш вақтида мунтазам қайнайди, сўнгра конденсацияланади ва бинони совитади.

Буғ-компрессияли чиллерлар бир неча турларга бўлинади. Ишлаб чиқаришнинг турига боғлиқ ҳолда бундай чиллернинг тури танланади.

 

Марказдан қочувчи вентиляторга эга ҳаво совутгичли ички чиллерлар

 

Мазкур турдаги чиллерлар бино ичига ўрнатиш учун мўлжалланган. Бунда ҳаво тизимга ҳаво ташувчилар орқали келади ва чиқиб кетади. Марказдан қочувчи вентиляторлар ҳаво оқимини ҳаракатлантириш учун хизмат қилади.

Афзаллиги:

  • Ташқи блоклари йўқ. Бу ландшафтни ўзгартириш имконияти йўқ бўлган ёки ташқи блокларни ўрнатиш учун майдон етарли бўлмаган вақтда қулайдир.

Бундай чиллердан атрофдаги ҳароратга қарамай, йил давомида фойдаланиш мумкин.

Камчиликлари:

  • Шамоллатиш тизими учун ортиқча маблағ сарфланади.
  • Ўрнатиш учун қўшимча хона зарур.

 

Бўйлама вентиляторга эга ҳаво совутгичли ташқи чиллерлар

 

Мазкур чиллерлар бинонинг ташқарисига ўрнатиш учун мос келади. Конденсаторларни интенсив совитиш учун бир нечта кучли бўйлама (кам шовқинли)  вентиляторларга эга.

Афзаллиги:

  • Уни томга ёки исталган бўш жойларга ўрнатиш мумкин.

Камчилиги:

  • Буғлатгичда қайта ишланган сувни даврий равишда бўшатиб туриш керак.

 

Конденсатори ташқарига чиқариб қўйилувчи чиллерлар

 

Юқоридаги каби бино ичига ўрнатилади. Бироқ конденсатор ташқарига ўрнатилади. Конденсатор агрегатга қувурлар орқали уланган.

 

Реверсив чиллерлар

 

“Қиш-ёз” кондиционерлари каби ишлайди. Яъни бундай чиллер ҳавони совитиши ва иситиши мумкин.

 

Сув билан совитувчи чиллерлар

 

Бу чиллерлар орқага қайтарувчи совитиш тизимига эга (орасида иссиқлик ташувчиси бор). Бино ичига ўрнатилади.

Агар Ўзбекистонда сифатли чиллер қидираётган бўлсангиз, уни бизнинг компаниядан топишингиз мумкин!

 

ЧИЛЛЕР ТАНЛАШ