Чиллер ва фанкойлларга хизмат кўрсатиш

Офис бинолари ҳавосини сифатли кондиционерлаш учун чиллерлар ва фанкойллар қўлланилади. Улар бир схемага бирлашиб исталган йўналишдаги бино учун махсус ҳароратни таъминлаб беради. Айтиш керакки, кондиционерлашнинг мазкур схемасида иссиқлик ташувчи ёки хладагент сифатида бошқа турларидан фарқли равишда фреон эмас, сув, музламайдиган модда ёки этиленгликол эритмаси қўланилади. Кондиционерлашнинг, деярли, барча янги тизимларининг асосий элементлари чиллер ва фанкойллар ҳисобланади.

Чиллерлар – бу кондиционерлашнинг марказий тизимларида қўлланиладиган совутиш машинаси. У иссиқлик ташувчини (сув, музламайдиган модда) совутади ёки иситади ва уни қувурлар тизими орқали фанкойл ёки бошқа ҳарорат алмаштиргичга узатади.

Фанкойл – вентиляторли иссиқлик алмаштиргич. Улар ҳарорат ташувчилардан совуқ ёки иссиқ ҳароратни олади ва хонани совутади ёки иситади.

“Чиллер-фанкойл” тизими кўплаб хоналарга эга бўлган объектларни кондиционерлашда катта афзалликларга эга, чунки битта чиллерга бир нечта фанкойлни улаш мумкин. Бунда нафақат бутун тизимга умумий ҳарорат режимини бериш, балки ҳар бир хонадаги ҳароратни алоҳида яратган ҳолда фанкойлларга ўрнатилган пулт орқали унинг иш режимини назорат қилиш мумкин.

“Server Service” компанияси мутахассислари чиллер ва фанкойлларни барча модификациялари билан бирга ва исталган мураккабликдаги лойиҳалаш, монтаж қилиш, сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади. Барча хизмат турлари замонавийлик ва сифат, кафолат мажбурияти билан тақдим этилади.