Server Service компанияси саноат кондиционерлаш тизими бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этади. Компаниянинг энг оммалашган хизмат турларидан бири Ўзбекистонда кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш ва чиллерларни ўрнатиш ҳисобланади.

Бизнинг компаниямизда сиз саноат объектларини кондиционерлаш билан боғлиқ исталган хизмат турини буюртма қилишингиз мумкин.

 

Бино ва иншоотларнинг кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаш

 

Бизнинг ваколатли муҳандисларимиз объектингизнинг алоҳида ўзига хосликлари, у нима учун мўлжаллангани ва сиз афзал кўрган ускуналарни ҳисобга олган ҳолда кондиционерлаш бўйича ўз лойиҳасини яратади.

Замонавий кондицинерлаш тизимлари ишлаш принциплари, самарадорлиги, энергия сарфи, чидамлилиги ва албатта нархи билан ажралиб туради.

[tds_council]Мутахассисларимизнинг маслаҳатлари бепул. Агар сиз ўз объектингиз учун қайси турдаги кондиционерлаш тизими мос келишини билмасангиз, мутахассисларимиз сизга ёрдам беради.[/tds_council]

 

Саноат иқлим ускуналарини етказиб бериш

 

Биз Хитойдаги бир нечта йирик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қиламиз ва саноат иқлим ускуналарини Ўзбекистонга олиб келиш хизматини амалга оширамиз. Биз фақат ишончли ва сифатли маҳсулотларни таклиф қиламиз. Кўплаб компаниялар ҳамкорларимиз ускуналаридан қуйидаги сабабларга кўра фойдаланади:

  • Юқори сифат билан йиғилган,
  • Сифатли бутловчи қисмларга эга,
  • Ҳамёнбоп нархлар,
  • Маҳсулотлар лойиҳа учун зарур бўлган техник хусусиятлари билан буюртма асосида тайёрланади,
  • Операция хоналари, фармацевтика саноатининг бошқа соҳаларидаги ўта соф ҳаво талаб қилувчи “Тоза бино”лар учун ультра тозаловчи фильтирлар ўрнатиш имкони мавжудлиги.

Чиллер ва фанкойлларни ўрнатиш

 

Чиллерлар

Барчага маълумки, саноат ускунасининг ишлашига ўрнатиш сифати катта таъсир ўтказади. Шунинг учун қиммат ускуналар ўрнатишни тажрибасиз “уста”ларга ишониб топширманг. Фақатгина мутахассислар хизматидан фойдаланинг!

[tds_info]Server Service компанияси мутахассислари саноат иқлим ускуналари соҳасида катта тажрибага эга ва чиллерлар, VRF тизимлар ҳамда каналли кондиционерларни профессионал даражада ўрнатади.[/tds_info]

Бизнинг мутахассисларимиз Хитойдаги саноат кондиционерларини ишлаб чиқарувчи энг йирик – TICA компанияси мутахассисларидан таълим олган. Лойиҳалаш ёки ускуналарни сотиб олиш учун бизнинг компаниямизга буюртма берсангиз, монтаж ишлари учун чегирмага эга бўласиз! Бизнинг компаниямиз ҳам ускунага, ҳам бажарилган ишларга узоқ муддатли кафолат беради.

Буюртма асосида ускуна етказиб бериш муддати ўртача 30 дан 90 кунгача бўлиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш муддатини қисқартириш мақсадида мутахассисларимиз ускуна етиб келгунига қадар монтаж ишларини бошлаб юборади – биз барча зарур муҳандислик коммуникациялари (қувурлар, зарур клапан механизмлари, электр кабеллари ва бошқалар) ни тайёр қиламиз, ускуна етиб келганида эса уни ўрнатиш ва созлаш ишлари қолади холос.

Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

Чиллерларга сервис хизмат кўрсатиш ва уларни профилактик текширувдан ўтказиш ҳам компаниямиз фаолият соҳасига киради. Бизда чиллерларга сифатли ва тезкор сервис хизмат кўрсатувчи аъло даражадаги мутахассислар ишлайди.

Компаниямиз узоқ йиллик тажриба ва кўплаб доимий мижозларга эга. Бир марта бизга мурожаат қилган киши бизнинг доимий мижозимизга айланади, улар бизнинг компаниямиз хизматларини ўзининг яқинлари ва танишларига тавсия қиладилар! Агар Ўзбекистон бўйлаб чиллерларни ўрнатиш ёки сифатли таъмирлаш зарур бўлса, биз сизга кўмак берамиз.

ЧИЛЛЕР ТАНЛАШ

ФАНКОЙЛ ТАНЛАШ