Чиллерларни ўрнатиш

Чиллерлар – бу саноат совутиш ускунаси, кўп ҳолларда совутиш ускуналарини совутиш ёки ишлаб чиқариш жараёнидаги ортиқча иссиқликни чиқариб юбориш учун қўлланилади (кимёвий жараён кузатиладиган айрим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, натижада ортиқча иссиқлик қайта ишланади).Чиллер таркибига қуйидаги қурилмалар киради:

–         Конденсатор;

–        Компрессор, хладагентни сиқувчи;

–        Буғлатгич;

–        Терморегулиятор вентили (ТРВ);

–        Бошқарув тизими.

Чиллерни совутиш тизими маиший сплит тизимлар фаолияти тамойилига ўхшаш – совутилаётган соҳадаги иссиқлик ташқарида турган бош блок (чиллер) га олиб чиқилади, ҳарорат у ерда иссиқлик алмаштиргич (радиатор) ёрдамида атроф муҳитга тарқатилади. Чиллерларнинг бошқа ҳар қандай кондиционерлаш тизимидан асосий фарқи – бу иссиқликни бинодан ташқарига олиб чиқувчи ҳарорат интерфейси ролини сув амалга оширади (фреон эмас).Монтаж чиллера в Ташкенте

Замонавий чиллерлар йирик қувват кўламига эга: 5 кВт дан (бундай чиллерлар кичик ишлаб чиқариш корхоналарида ёки маиший сплит тизимлар ўрнига хонадонларда қўлланилади) бир неча минг кВт гача.

Чиллерни сифатли ўрнатиш (монтаж) қилиш учун кўплаб махсус асбоблар ва юқори аниқликда ўлчайдиган ускуналар зарур. Бу ускуна ва асбоблар қиммат туради ва уларни фақатгина йирик компанияларгина сотиб олиши мумкин. Компаниямизда эса бундай ускуналар мавжуд.Монтаж чиллера Узбекистане

Server Service компанияси кўп йиллардан бери чиллерларни ўрнатиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келади. Ҳар куни турли қуватдаги ва турли ишлаб чиқарувчиларнинг чиллерлари билан ишлаймиз, биз учун энг мураккаб чиллерларни ўрнатиш ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Биз кўплаб чиллер ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қиламиз ва монтаж вақтида уларнинг кўрсатмаларига аниқ риоя қиламиз. Чиллер ишлаб чиқарувчилар тез-тез ўзлари қўллайдиган конструкцияларни замонавийлаштириб боради, сифатли монтаж қилиш учун эса усталар ишлаб чиқарувчи билан мунтазам алоқада ва сўнгги ўзгаришлардан хабардор бўлиши лозим ва биз буни амалга оширамиз.

Ҳар бир чиллернинг ўзига хослиги мавжуд ва у узоқ вақт хизмат қилиши учун ўрнатиладиган жой, қувурларни ўтказиш тизими, чиллер ҳамда совутиладиган элемент ўртасида тафсия этилган масофа ва бошқа кўплаб омилларни ҳисобга олиш лозим. Кўп йиллик тажриба сабаб биз буларнинг барчасини биламиз ва чиллерларни ўрнатиш ва уларга сервис хизмат кўрсатишда ўз билимларимизни амалда қўллаймиз.Монтаж чиллера Ташкент

Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи компания ўз чиллери ёки VRF (VRV) тизими учун уларни фақатгина монтаж ишлари сифати масъулиятини ўз зиммасига олувчи, тайёрланган мутахассисларига эга компания томонидан ўрнатилганидагина кафолат тақдим этади.
Чиллерлар ҳақида фактлар
  • Чиллерлар, VRF (VRV) ёки сплит тизимларнинг тўғри ўрнатилиши уларнинг узоқ муддат ишлаши ва самарадорлигини 90 фоизга белгилаб беради. Ҳатто, энг сифатли қурилма ҳам ўрнатувчининг масъулиятсизлиги сабаб бир неча ой ичида ишдан чиқиши мумкин.
  • Миший кондиционер (ёки қуввати 5-7 кВт бўлган ихчам чилерлар) монтажи бир неча соат давом этади, бироқ монтаж ишларини мураккаблаштирувчи ҳолатлар ҳам юзага келиши мумкин (бино девори ўта мустаҳкам бетондан ишланган, блокларни ностандарт маҳкамлаш ва бошқалар) – бу ҳолларда монтаж ишлари бир неча кунга чўзилиши мумкин.
  • Чиллер ёки исталган совутиш тизимини нотўғри монтаж қилинса, бу электр энергияси истеъмолини ошишига, ускунанинг хизмат муддатини қисқаришига олиб келади.
  • Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи компания ўз чиллери ёки VRF (VRV) тизими учун уларни фақатгина монтаж ишлари сифати масъулиятини ўз зиммасига олувчи, тайёрланган мутахассисларига эга компания томонидан ўрнатилганидагина кафолат тақдим этади.
Чиллерлар таснифи ва фарқи:
–        Совутиш усули: сувли ёки ҳаволи;

–        Қиздириш режими мавжудлиги (иссиқлик насоси);

–        Конструкцияси бўйича – ички конденсаторга эга моделлари ҳам мавжуд. Бунай моделлар ҳам ҳаволи совутиш (ҳаво конденсатори), ҳам сувли совутиш (драйкуллер ёки градирни) га эга бўлиши мумкин.

Чиллерларнинг ютуқ ва камчиликлари
Ютуқлари: Агар чиллерларни ҳарорат интерфейси фреон ҳисобланган мултизонали мултисплит (VRF ёки VRV) тизимлар билан таққосласа, қуйидаги ютуқларга эга:

  • Яхшигина кенгаювчанлик. Битта чиллерга 1 тадан бошлаб ҳисобсиз фанкойлларни улаш мумкин ёки чиллер ишлаб чиқариш ускунасини совутаётган бўлса фанкойлларга уламаслик ҳам мумкин.
  • Чиллер ва фанкойл ўртасида жуда узун масофа бўлиши мумкин (1000 метр ва ундан ортиқ), VRF тизимлар блоклари орасидаги масофа чегараланган (ўртача 40-60 метр).
  • Чиллерларни улашда оддий қувурлардан фойдаланилади, сплит тизимлар учун эса қиммат нархга эга махсус қувурлар зарур.
  • Чиллерларга сервис хизмат кўрсатиш сплит тизимларга қараганда ўртачадан пастроқ нархга эга.

Камчиликлари:

Чиллер (чиллер-фанкойл) га асосланган кондиционерлаш тизими ўзига ўхшаш қувватдаги сплит тизим ёки VRF  тизимига қараганда энергияни кўп истеъмол қилади.

Агар Ўзбекистонда чиллерларни сифатли монтаж қилиш зарур бўлса, “Server Service” компанияси кўмаклашишга тайёр.

ЧИЛЛЕР ТАНЛАШ