Деворга ўрнатиладиган истиш қозонлари эстетик кўриниш, янги технология ва компонентларга эга. Қозонхона учун алоҳида хона ажратиш шарт эмаслиги ҳам бу турдаги иситиш қозонларининг асосий жиҳатларини ўзида акс эттиради: ихчамлик, услубларга мос ташқи кўриниш, ички насос ва бойлер, хавфсизлик гуруҳи ва бошқалар. Шунингдек, полга ўрнатиладиган қозонлар каби бундай қозонлар ҳам алоҳида уланади.

Деворга ўрнатиладиган иситиш қозонларининг техник мураккаблиги ҳам унинг камчиликларини ўз ичига олади. Ихчамлиги ва қозон турли ички қурилмалар билан “қуроллангани” сабаб деворга ўрнатиладиган иситиш қозонлари чидамлилиги кам ва таъмирлашга эҳтиёжманд (хизмат қилиш муддати қисқа – 5-12 йил) бўлади. Деворга ўрнатиладиган иситиш қозонларининг қуввати 30-35 кВт дан ошмайди, бу улар катта бўлмаган турар-жой ва биноларни истиш учун мўлжаланганини англатади.

Қозонни ўрнатиш жойи меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва кейинчалик хизмат кўрсатиш учун атрофда бўш майдон бўлишини таъминлаши зарур. Деворий иситиш қозонларини осишда қозон вазнига мос маҳкамлагичлар қўлланилади. Қозонни улаш учун автоматик ўчириш ускунасига эга бўлган алоҳида электр тармоғи ўтказиш зарур. Фаолият жарайнида ток урмаслиги учун қозондан алоҳида кабел ўтказиш ва уни ерга теккизиб қўйиш лозим. Қоззони иситиш тизими, сув, газ тармоғига улашда маҳкамловчи арматура ва конутрнинг қайтиш соҳасига тўрли фильтр ўрнатиш зарур.

Анъанавий мўридан фойдаланилганида, мўрини зангламас металлдан қуриш, кенглигини камайтириш ва тозаловчи ҳамда конденсат йиғиувчи ускун ўрнатиш тафсия этилади.

Газли истиш қозони – хўжалик ва бошқа мақсадлар учун сувни иситишда газ кўринишидаги ёқилғининг ёнишидан фойдаланувчи, асосан, уй (бино) ни иситиш мақсадида иссиқлик энергияси олиш учун қўлланиладиган қурилма. Бугунги кунда кўплаб ҳудудларда газ ўзининг қуйидаги сифатлари сабаб биринчи ўринда афзал кўрилувчи ёқилғи турига айланди: арзонлиги, тежамкорлиги, фойдаланишда қулайлиги ва газли истиш қозонин автоматикасини ўрнатиш имкони мавжудлиги.

Қозонларнинг ишлаш тамойили газ  қозонга узатилганида электрдан фойдаланиш автоматик ўчиши билан изоҳланади. Доимо ёниб турувчи кичик найча чўғдан аланга олади. Ўчоққа, шу билан бирга, ёнувчи кичик найчага бирданига газ етказиб бериш портлаш ҳавфи борлиги сабаб мумкин эмас. Кичик ёнувчи найчанинг алангаси сабаб ўчоқ ўт олади, у иссиқлик ташувчини белгиланган ҳароратгача қиздиради, шундан кейин автоматика ўчоқни ўчиради. Қозонда ҳарорат пасайганида ҳарорат датчиги клапанга газ таъминотини очишга буйруқ беради ва ўчоқ яна ёна бошлайди.

Шунингдек, биз тақдим этадиган хизматлар борасида ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб ёки ўзингиз учун қулай бўлган бошқа усулда маълумотлар олишингиз мумкин.

+998 (71) 207-33-32

,E-mail: server-service@mail.ru

Истиш тизимини монтаж қилиш бўйича хизмат тури нархлари