Energoflex

 

Energoflex Energoflex (EnFlex 3.0)– саноат ускуналари ва қувурларини иссиқлик изоляцияси учун “Энергофлекс” материалларидан фойдаланувчи, лойиҳалаш ва буюртма ташкилотлари учун мўлжалланган дастур.

ROLS Isomarket фирмаси томонидан эркин тарқатилади.   EnFlex 3.0 дастурининг ҳисоблаш усули 41-03-2003 даги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мос келади.

 

Energoflex (EnFlex 3.0) дастурининг имкониятлари:

  • берилган кўрсаткичлар билан изоляция қалинлигини ҳисоблаш;
  • берилган изоляция қалинлиги учун иссиқлик изоляциясининг конструкцион хусусиятларини аниқлаш;
  • бажарилган ҳисоблаш ишларини чоп этиш;
  • мавжуд ассортиментдан изоляцияни танлаб олиш;
  • йиғма таснифни автоматик шакллантириш;
  • олинган тасниф нархини ҳисоблаш;
  • йиғма таснифни чоп этиш.

Ушбу фойдали дастурни бизнинг сайтдан юклаб олишингиз мумкин.

Юклаб олиш