Фанкойлларни ўрнатиш

Фанкойл – бу ҳавони кондиционерлаш ёки қиздиришга хизмат қилувчи ва хона ичига ўрнатиладиган қурилма. Фанкойллар ишлаш тамойили сплит тизимларнинг ички блоки билан деярли бир хил, улар ҳам бино ичидаги (ёки каналли ва кассетали турларида вентиляцион канал орқали кирган) ҳавони иссиқлик алмаштиргич ёрдамида совутган ёки иситган ҳолда пуркайди. Бироқ фанкойл ва сплит тизимларнинг (ёки VRF тизимлар) ички блоки ўртасида бир жиддий фарқ бор – кондиционерларда совуқлик ташувчи сифатида қиммат турувчи ва атроф-муҳитга зарарли фреон, чиллер-фанкойл тизимларида эса бу фазифани сув амалга оширади.

Фанкойл чиллердан келган сувда совуйдиган радиатор (иссиқлик алмаштиргич), радиатор оорасидан ҳаво пурковчи вентилятор, ҳаво фильтрлари ва электр бошқарувидан таркиб топган.

Фанкойлларнинг иккита тури мавжуд: 2 ва 4 қувурли. Уларнинг асосий фарқи уланишида:

  • 2 қувурли фанкойлларда биринчи қувурдан ёзда совуқ, қишда иссиқ сув кириб келади, иккинчи қувур бўйлаб сув тизимга қайтади – сиз иситиш/совутиш режимини бутун бино бўйлаб марказлашган тизимдан ўчириб-ёқиш мумкин;
  • 4 қувурли фанкойлларда биринчи жуфтлик қувурларидан совуқ сув, иккинчисидан иссиқ сув келиб кетади. Сиз фанкойлдан бир вақтнинг ўзида ҳам совутиш, ҳам иситиш учун фойдаланишингиз мумкин – фанкойлнинг бир қисми радиатор орқали иссиқ сувни ўтказиб ҳавони иситади, қолган қисми совуқ сувни ўтказган ҳолда совутади.

Фанкойлларнинг асосий ва, деярли, ягона камчилиги бинодаги вентиляторнинг шовқини ҳисобланади (бу камчилик сплит тизимларда ҳам мавжуд), бироқ каналли фанкойлларда бу камчилик кузатилмайди.

Фанкойлларни монтаж қилиш – бу уни амалга ошириш учун олий тоифа ва кондиционерлаш тизимини монтаж қилишда катта тажриба талаб қилувчи кераклича мураккаб жараён. Фанкойлларни монтаж қилишни фақат мутахассисларга ишонинг.

Фанкойлни монтаж қилиш босқичлари:
  • Фанкойлни керакли жойга ўрнатиш;
  • Фанкойлни улаш жойларини созлаш (клапанлар, уч йўлли клапан);
  • Қурилмани қувурларга улаш;
  • Қувурларни иссиқлик изоляцияси билан ўраш;
  • Фанкойлнинг дренаж тизимини улаш;
  • Фанкойлни электр тармоғига улаш;
  • Тизим герметизацияси;
  • Тизимдан сув ўтказиш ва герметикликни текшириш. 

Агар барча ишлар мутахассис томонидан бажарилса, фанкойллар муаммосиз узоқ йиллар хизмат қилади.

Фанкойлларнинг ишончли ва самарали ишлаши учун уларни ўрнатишдан аввал бир қатор ҳисоб-китобларни ўткази ва кондиционерлаш тизими лойиҳаси ишлаб чиқиш лозим. Лойиҳани ишлаб чиқишда ҳар бир фанкойл учун зарур қувват ҳисобга олиш, фанкойллар қулай жойлашиши схемасини танлаш, фанкойлларга сув етказиб бериш учун қувурлар тизимини ҳисоблаш ва бошқа кўплаб ҳисоб ишлари амалга оширилади. Компаниямиз Ўзбекистонда нафақат ускуналарни етказиб бериш ва исталган конструкциядаги фанкойлларни монтаж қилишни амалга оширади, шунингдек, биз биноингиз учун кондиционерлаш, вентиляциялаш ва иситиш тизимларини ишлаб чиқамиз.

Server Service компанияси чиллер-фанкойл тизимлари, шунингдек, қиш мавсумида биноларни фанкойллар ёрдамида истиш учун қозонхона ускуналарини монтаж қилади. Биз кондицонерлаш ва иситиш тизимлари бўйича тўлиқ хизмат турларини амалга оширамиз: истиш ва кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштирамиз, барча керакли ускуналарни етказиб берамиз, монтаж ва ишга тушириш-текшириш ишларини олиб борамиз ҳамда кафолат муддати ва ундан кейин сервси хизмат кўрсатамиз.

Мутахассисларимиз исталган турдаги фанкойллар, чиллерлар, иситиш тизимларини монатж қилишда катта тажрибага эга. Server Service бажарилган барча хизмат турлари учун кафолат беради – бизга ишонишингиз мумкин!

Керакли хусусиятларга эга чиллер-фанкойлни фанкойл қувватини ҳисоблагич орқали танлашингиз мумкин.

Агар Ўзбекистонда фанкойлларни сифатли монтаж қилиш лозим бўлса, бизга қўнғироқ қилинг: +998 (71) 207-33-32

ФАНКОЙЛ ТАНЛАШ