Горелкалар. Иситиш ускунасининг иши ёқилғини ёқиш ва иссиқлик ташувчисини иситиш билан боғлиқ. Бу жараённинг асосий элементи горелкадир. Айнан у ускунанинг иш унумдорлиги ва самарадорлигини белгилаб беради. Горелкалар таснифи хилма хилдир. Ҳар бир тури ўзига хос хусусиятларга эга.

 

Газли горелкалар

Энг кўп талаб этилган ва кенг тарқалган горелкалардандир. Босимли газ тўпловчи қурилмага узатилади. Бу ерда кислород билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган модда ёқилиб, аланга ҳосил бўлади.

Бундай горелкаларнинг афзаллиги-ишончли, тез ёқилади, тузилиши оддий, ёқилғиси арзон.

Газ ва кислороднинг аралаштирилиш усулига қараб, қуйидаги горелкалар фарқланади:

  • диффузияли;
  • дамлама;
  • инжекторли;
  • рекуператорли;
  • регенераторли.

Замонавий газли горелкалар функцияларининг хилма хиллиги ва ишончлилиги билан фарқланади.

 

Суюқ ёқилғили горелкалар

 

Бу горелкаларда босимли биологик ёқилғи ёки нефть маҳсулоти узатилади. Дизелли ва мазутли горелкалар оммавий тарқалгандир. Дизелли горелкалар қувватига кўра газли горелкалар билан солиштирса бўлади. Уларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш осон. Мазутли горелкалар тежамкор, чидамли ва марказлашган иситиш тизимига зўр мос келади.

 

Қурама горелкалар

 

Бундай горелкалар ҳар хил ёқилғида ишлай олади. Асосий афзаллиги- ўлчами кичик, қийин шароитларда ишлай олади. Камчиликларига- техник хизмат кўрсатишга талабчан, ФИК ўрта даражада, нархининг қимматлиги.

Горелка сотиб олмоқчимисиз, лекин қандай танлашни билмайсизми? Server Service компаниясига мурожаат қилинг. Мутахассисларимиз горелкани танлаб, уни профессионал ўрнатиб, текшириб берадилар. Бизга мурожаат қилинг!