Ҳаво намлагичининг юкини ҳисоблаш

 

Ҳаво намлагичининг юкини ҳисоблаш, саноат ускуналарини сотиб олишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳисоблаш жараёнида хонанинг ўлчами, шифтнинг баландлиги, ҳаво алмашиниш тезлиги ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олиш муҳим.

Ҳаво доимо янгиланиб тургани учун, намлагич янги келган ҳавони сув буғларига тўйинтириб туриши керак. Уни ҳисоблаб чиқамиз:

  1. Ҳаво алмашиниш тезлиги, хона ўлчами маълум бўлганда, бир соат ичида алмашинадиган ҳаво ҳажмини топиш мумкин.
  2. Ҳавонинг дастлабки нисбий намлигини билган ҳолда, 1 м3 ҳаводаги сув буғлари миқдорини, яъни ҳавонинг мутлақ намлигини ҳисоблаб топиш мумкин.
  3. Ҳавонинг мўлжалдаги нисбий намлигини билган ҳолда, 1 м3 ҳаводаги сув буғлари миқдорини, яъни ҳавонинг мўлжалдаги мутлақ намлигини ҳисоблаб топиш мумкин.
  4. Бир соатдаги сув танқислигини топиш учун, ҳавонинг мўлжалдаги мутлақ намлигидан дастлабки мутлақ намлиги айрилиб, янгиланган ҳаво миқдорига (м3) кўпайтирилади.

Ушбу калкулятор барча ҳисобларни амалга оширади. Шунга кўра, бир соат ичида берилган хона ўлчамини тўлдириши керак бўлган сувнинг танқислиги ҳақида маълумотни қўлга киритиб, ҳаво намлагичининг максимал тезлигини билган ҳолда, бизга керак бўладиган намликни етказиб беришга унинг қуввати етиш ёки етмаслигини тушуниш мумкин.

 

Ҳисоблаш учун бошқа дастурларни бу ерда топиш мумкин.