Hitachi – сифатли маҳсулотларни хуш кўрувчилар орасида ўта машҳур бўлган Япония ишлаб чиқарувчисидир. Яхши йиғилган, чиройли кўриниш ва замонавий бошқарув тизимига эга – Hitachi совутгичларини шундай тасвирлаш мумкин.

Сиз Hitachi совутгичларини ишончли таъмирловчиларни қидиряпсизми? Компаниямизга қўнғироқ қилинг! Бизнинг мутахассисларимизда совутгичингизни таъмирлаш учун зарур бўлган барча нарса мавжуд: билим, тажриба ва бу ишда зарур бўлган асбоб ва ускуналарнинг тўлиқ мажмуи. Шунингдек, биз амалга оширилган хизмат турлари учун кафолат тақдим этамиз.

Hitachi совутгичларида кўп учровчи носозликлар

Hitachi совутгичларининг бошқарув тизимида носозлик аниқланган. Бу фойдаланувчи ишлаб чиқарувчининг тафсияларига риоя қилмагани ёки йўриқномани умуман ўқимаслиги оқибатида содир бўлади. Совутгични таъмирлатишингизга тўғри келмаслиги учун уни сотиб олиб ишга туширишингиз биланоқ йўриқнома билан тўлиқ танишиб чиқинг. Энг яхшиси бу ишни ускунадан фойдаланишни бошламасдан аввал, иложи бўлмаган вақтда ундан фойдаланишни бошлаганингизда амалга оширинг. Акс ҳолда йўриқнома билан носозлик юзага келганидан сўнг танишишдан маъно қолмайди.

Hitachi совутгичларида (бошқа савдо белгисидаги совутгичларда ҳам) мотор-компрессор, реле, ҳарорат назоратчиси ва бошқа деталларнинг бузилиш эҳтимоли бор.

Агар совутгичингиздан узоқ йиллар фойдаланишни режалаштирган бўлсангиз у билан эҳтиёткор муомала қилиш ва вақтида эритиб туриш (агар No Frost функцияси бўлмаса) зарур.

Совутгичнинг меъёрида ишлашига таъсир ўтказмайдигандек туюлган кичик носозликни сезсангиз бизга қўнғироқ қилишни ортга сурманг! Бу билан сиз кўпайиб борувчи муаммоларнинг олдини оласиз ва Hitachi совутгичларининг хизмат муддатини яна кўп йилларга узайтирасиз. Асосийси, жиддий ҳаражатлардан озод бўласиз.

Ғалати шовқин, яхши музлатмаслик ёки умуман совуқликнинг йўқлиги муаммо пайдо бўлганидан “сўзлайди”. Server Service га қўнғироқ қилинг! Мутахассисларимиз сиз учун қулай вақтга етиб боради. Диагностикадан сўнг улар муаммо нимада эканини айтади ва уни бартараф қилади.

Мутахассисларимиз совутгичларни таъмирлаш билан Тошкент шаҳрида шуғулланади, тезкор ишлайди. Совутгични таъмирлаш бизда у қадар қиммат эмас. Арзон нархга қарамай хизмат сифати йўқолмайди. Мутахассисимиз томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилса, сиз диагностика ишлари учун хақ тўламайсиз.

Тошкент шаҳрида совутгични таъмирлаш қанча туради, бу мутахассисларимизга диагностика ишларидан сўнг аниқ бўлади, яъни қилиниши керак бўлган ишлар аниқланганидан сўнг. Агар таъмирлаш ишлари олиб борилмаса, у ҳолда фақатгина совутгичингиз диагностикаси учун тўлов қиласиз холос.

Биз учун буюртмачига керакли сифатда хизмат кўрсатиш муҳим. Шу сабабга кўра, мижозларимизнинг кўпчилиги бизга аввал мурожаат қилган буюртмачиларнинг тафсиясига асосида келишади.

Hitachi ёки бошқа савдо маркасидаги совутгичингиз бузилиб қолса, бизга қўнғироқ қилинг: +998 (71) 207-33-32