Одатда хонадонларга марказий иситиш тизими уланагн бўлади ва иссиқлик батареялар орқали кириб келади. Афсуски, бундай иссиқлик хонадонларда зарур ҳароратни таъминлаш учун ҳар доим ҳам етарли бўлмайди.

Агар сиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иситиш тизими радиаторини алмаштиришни истасангиз мутахассисимиз сизнинг хизматингизда. Тажрибали уста нафақат сизнинг радиаторингиз билан шуғулланади, балки иситиш учун қайси батарея қулай эканини танлашга ҳам кўмаклашади.

Агар гап батареялар ҳақида бўлмаса ва сизнинг хонадонингизни қўшимча иситиш зарур бўлса, бу ҳолда мутахассисимиз сизга мамнуният билан кўмаклашади.

Хонадонларни иситишнинг асосий усулларини кўриб чиқамиз.

Ҳаво ёрдамида совутиш

Агар сиз хонадонингизга таъминловчи ёки таъминловчи-чиқарувчи вентиляция ўрнатишни истасагиз, унда калорифер ўрнатиш ва кираётган ҳавони қиздириш оқилона ечим бўлади.

Бу хонадон бўйлаб бир хил ҳарорат бўлишини таъминлайди ва ёқимли иқлим шароитини ҳосил қилади, ахир замонавий пластик ойналар ҳаво ўтказмайди.

Иситиш қозони

Агар сизни марказлашган иситиш тизими қониқтирмаётган бўлса сиз Тошкент шаҳрида ўз хонадонингиз учун алоҳида истиш тизимни ўрнатишингиз мумкин. Буни амалга оширишнинг энг яхши йўли газда ишловчи иситиш қозонларини ўрнатиш ҳисобланади. Газли иситиш қозонини хонадонларга ўрнатиш учун рухсатнома олиш лозим, буни олиш эса у қадар осон эмас, шунинг учун хонадонларга электрда ишловчи иситиш қозонлари ўрнатилади. Электрли қозонлар газлиларига қараганда кичикроқ ва тозароқ, бироқ электр энергияси учун тўловлар қимматлиги сабаб фойдаланишда тежамкор эмас.

Кондиционер ёрдамида истиш

Хонадонларни кондиционер ёрдамида иситишни баҳор ва кузда амалга оширса бўлади. Ҳаво ҳарорати 00С даражадан пастлаган қиш мавсумида кондиционер қуввати тўлавонли истиш учун камлик қилиб қолади. Кондиционерлар иссиқлик ишлаб чиқармайди, уни ташқаридан уйга олиб киради, шунинг учун ташқаридаги ҳарорат қанчалик паст бўлса, кондиционер ҳам шунчалик кам иссиқлик олиб киради.

Диққат: кўплаб кондиционерлардан ташқаридаги ҳарорат -70С даражадан пастлаганда фойдаланиш мумкин эмас.

Илиқ пол

Квартираларга сувли истувчи илиқ пол ўрнатиш мумкин эмас, бироқ электр ёки инфрақизил пол уйингизни иссиқ ва қулай бўлишини таъминлаши мумкин.

Иссиқ пол уйнинг бир хилда қизишини таъминлайди, бу агар сизнинг ёш болаларингиз бўлса ва, айниқса, улар полда ўйнашни ёқтирса, иситишнинг энг идеал усули ҳисобланади.

Энг асосийси оёқлар иссиқ бўлса бўлгани, иссиқ пол тизими қандай қилиб сизни бу билан таъминламаслиги мумкин.

Электрли иссиқ пол учун зарур барча ускуналарни сайтимизнинг “Маҳсулотлар каталоги” саҳифасидан топасиз.

Хонадонни истишнинг қайси тури сизга зарур эканидан қатъий назар мутахассисимиз иситиш тизимлари бўйича барча саволларга жавоб беради, эски истиш тизимни демонтаж қилади ва янгисини қисқа вақт ичида ва қулай нархда ўрнатиб бераман.