Хусусий хонадон шамоллатиш

Вентиляция частного дома в Узбекистане

Хусусий уй (унинг ертўласи, ертўладан бильярд, сув хавзаси ёки турар-жой сифатида фойдаланилганида, машина турар жойи) шамоллатиш ҳар қандай замонавий уйнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу замонавий стандартлар асосида қурилган бино иссиқлик изоляцияси билан жиҳозлангани ва ҳавони, деярли, ўтказмаслиги сабаб зарур ҳисобланади. Сиз қуйидаги саволларни беришингиз мумкин, “Кичик хонадоним учун шамоллатиш шартмикин?”, ёки сиз “Мен ойнани очаман ва ҳаммаси яхши бўлади”, деб ўйлашингиз мумкин, бироқ аслида ундай эмас. Агар сиз ойнани кондиционер ишлаётган вақтда ёз мавсумида очсангиз, сиз компаниямизга мурожаат қилишингизга тўғри келади, чунки кондиционерни таъмирлаш зарур бўлиб қолади (ташқаридан келган ҳавони узлуксиз совутиш орқали у куяди, ва компрессор омадсизликка учрайди), агар ойнани қиш мавсумида очсангиз, сиз шунчаки совқотасиз. Замонавий вентиляция тизимлари рекуператор билан жиҳозланган, у қишда уйдаги иссиқликни ушлаб туради, ёзда эса иссиқликни уйга киритмайди. Шаҳар четидаги уйингизнинг пухта ўйланган вентиляцяиси ҳаво турғунлик ҳудудларидан ҳоли бўлишингизга имкон беради, бу уйингиздаги кислород миқдорини оширади, намликни бартараф этади ва ёз мавсумида бироз салқин ҳаво шароитини ҳосил қилади. Ҳавонинг табиий айланиши ҳар бир хона учун хос эмас. Айрим хоналар (ванна, ертўла) ни вентиляция тизимисиз шамоллатишнинг иложи йўқ.

Шамоллатиш тизими аллергиянинг олдини олишга кўмаклашади – одатда, шамоллатиш қурилмаларда фильтр бўлади, улар чанг ва бошқа майда организмларнинг уйингизга киришига йўл қўймайди. Сиз ҳар куни уйингиздаги мебелларингизни чангдан тозалашдан кўра, шамоллатиш қурилманинг фильтрини алмаштириш нақадар осон эканини кўриб, ҳайратда қоласиз ва бу сифатли шамоллатиш тизимининг ҳар қандай одам тасдиқлайдиган ютуғи ҳисобланади.

Server Service компанияси уйингиз учун шамоллатиш тизимининг лойиҳасини алоҳида ишлаб чиқади, зарур ускуналарни танлайди ва барча монтаж ишларини амалга оширади – сиз шунчаки бизга қўнғироқ қилсангиз бас.

Хусусий уй учун шамоллатиш тизимининг стандарт схемалари