Бўш иш ўринлари

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИК БЎЛИМ МУҲАНДИСИ:

Ишлаб чиқариш-техник бўлим муҳандиси – ишлаб чиқариш ва техник ишларда иштирок этувчи, смета ва лойиҳаларни тайёрлашни назорат қилувчи, кондиционерлар, шамоллатиш ва иситиш тизимларини схематик лойиҳалаштирувчи мутахассис.

Агар сизда ушбу йўналиш бўйича маълумотингиз бўлса, энг сўнгги илмий ва техник ишланмалардан хабардор бўлсангиз ва ўз малакангизни доимо ошириш билан шуғуллансангиз, биз сизни ишга таклиф этишга тайёрмиз!

ВАКАНСИЯ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ

  • Маълумоти: Ўрта-махсус, олий бўлса ундан ҳам яхши.
  • Иш тажрибаси: 3 йил ва ундан ортиқ.
  • Компьютер дастурларини билиши: AutoCAD ёки САПР оиласига мансуб бошқа муҳандислик дастурлари (Revit, КОМПАС), шунингдек ABC  ёки TNQurilish ни билса, ундан ҳам яхши.
    Қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартлари, иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимини лойиҳалаш қоидаларини билиш.
  • Вазмин
  • Хушмуомала
  • Ўзбек ва рус тилларини билиш.
  • Иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизими лойиҳалари ва сметаларни ўқий олиш.
  • Объектларини назорат қилиб туриш
  • Ишларни қабул қилиб олиш
  • Бажарилган ишлар расмий ҳужжатларини тузиш.
  • Ижро этилувчи ҳужжатларни тузиш

Суҳбатдан сўнг маълум қилинади

  • Чилонзор туманидаги барча қулайликларга эга бўлган шинам офис
  • Синов муддати- 1 ой.
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида ишга қабул қилинади.
  • Олти кунлик иш: Душанба-Жума кунлари 9-00 дан 18-00 гача, Шанба куни 9-00 дан 17-00 гача.
  • Компания ҳисобидан Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафари бўлиши мумкин.
  • Тушлик: 13:00 дан14:00 гача.
  • Дўстона жамоа.
  • Мансаб ва молиявий жиҳатдан ўсиш имконияти