Иситиш қозонларига хизмат кўрсатиш

Server Service Plyus компанямиз мутахассислари иситиш қозонлари, уларнинг ўчоқлари ҳамда бошқа газ ва дизел ёқилғисида ишлайдиган ускуналарга сервис хизмат кўрсатиш, исталган мураккабликдаги қозонхона ускунаси, иситиш, вентиляция, кондицонерлаш ва сув таъминоти тизимларини диагностикадан ўтказиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади.

Биз объектингизга ташриф буюрамиз, кўздан кечирамиз ва таҳлил қиламиз. Кейин иситиш тизимини ишга туширамиз ёки унинг ишини оптималлаштирмиз. Ишлар қилиб бўлинганидан кейин ускуналар ўзининг ҳисобланган қувватига киради ва шу билан бирга танланган иш режими узоқ муддат узлуксиз ишлаши таъминланади. Бундан ташқари иситиш қозонларига кейинги сервис хизмат кўрсатишни ҳам амалга оширамиз. Фақатгина мунтазам сервис хизмат кўрсатиш иситиш тизими ишини ишончлилиги ва хавфсизлиги гаровидир.

Бугун хусусий иситиш тизимига эга шаҳар ташқарисидаги уй ёки коттеж эгасига яхши маълумки, иситиш тизими учун сифатли иситиш қозонларини буюртма қилса бўладиган компания топиш қийин. Server Service фойдали шартлар билан:

  • иситиш қозони ускуналарини таъмирлаш
  • Иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатиш
  • Иситиш қозонларини таъмирлаш
  • Иситиш қозонларини ювиш

Мижозларимиз иситиш қозонлари компаниямиз томонидан тозалангани ва техник хизмат кўрсатилганидан кейин уларнинг фойдали иш коэффиценти сезиларли даражада ортганига бир неча бор амин бўлишган.

Қозон ва иссиқлик алмаштиргичга асосланган иситиш тизими турли экани – электрли, газли ва х.к., иситиш тизимига хизмат кўрсатишни таклиф этувчи компания эса фақат бир турдаги иситиш тизимига ихтисослашгани боис ҳолат бироз муракаблашади.

Агар хонадонингиз ёки коттежингиздаги иситиш тизимида иситиш қозонлари қўлланилса, уларга “Server Service” компанияси мутахассислари томонидан хизмат кўрсатилса у қадар қимматга тушмайсиз. Бизнинг ходимларимиз истиш тизими бўйича конструкцияни тўлиқ ўрганиш ва хизмат кўрсатиш тамойилларини ўз ичига олган ўқув курсларида иштирок этган. Бундан ташқари, иситиш техникларига сервис хизмат кўрсатиш бўйича кўп йиллик фаолият юритиш жамоамизнинг профессионал билими ва малакасини оширди.