Иситиш қозонларини ўрнатиш

Қозонхона қуриламаларини ўрнатиш муайян билим, тажриба ва профессионал ускуна талаб этувчи жараён. Уйингиздаги иссиқлик ва шинамлик қозонхона ускуналари қанчалик тўғри танлангани ва унинг монтажи қанчалик сифатли олиб борилганига боғлиқ.

Иситиш ускунаси арзон эмас, чунки сифатли истиш қозони бироз қиммат нархга эга ва тушунарлики кўпчилик иситиш қозони монтажини мустақил равишда ёки хизмати учун кам тўлов оладиган нопрофессионал қучлар ёрдамида олиб боришга уринишади. Бироқ иситиш қозонини ўрнатишда тежамкорлик қилишдан аввал ўйлаб кўринг, бу тежамкорлик юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларга арзийдими?

Нотўғри монтаж қилинганида сув сизиши, самарадорликнинг камайиши ёки энг ноқулай пайтда иситиш қозонининг бузилиш каби кўплаб носозликлар юзага келади. Шуни таъкидлаш жоизки, иситиш қозони нопрофесссионаллар томонидан монтаж қилинса, қозонни  ишлаб чиқарган компания кафолат мажбуриятларидан бош тортиш ҳуқуқига эга ва ускунани таъмирлаш ишларини ўз ҳисобингиздан амалга оширишингизга тўғри келади.

Компаниямиз исталган моделдаги ҳам саноат, ҳам маиший иситиш қозонини монтаж қилиб беради.

Биз ускунани ҳам ўрнатиб берадиган компанияларнинг иситиш қозоналрини сотиб олишини маслаҳат берамиз, чунки сиз кафолат мажбуриятини дўкон ва сервис маркази ўртасида тақсимламайсиз ҳамда иситиш қозони ишдан чиққудек бўлса, уни сотиб олган дўконингиз ёки компаниянгизга мурожаат қиласиз ва улар истиш қозони ишдан чиқишининг сабаби ишлаб чиқаришдаги нуқсон ёки монтаж қилишдаги хатолик бўлишидан қатъий назар иситиш қозонини таъмирлаб беради.

Компаниямиз мутахассислари кўп йиллардан бери қозонхона ускуналарини ўрнатди ва таъмирлаб келади, исталган турдаги иситиш қозонини монтаж қилишда ҳам катта тажрибага эга.

Биз монтаж жамоамиз томонидан олиб борилган ускунани ўрнатиш ишларига кафолат берамиз.

Бундан ташқари, биз яхши сифатли Корея маҳсулоти Kiturami (премиум синфидаги) ва Navien (тежамкор синфидаги) иситиш қозонларини таклиф қилишимиз мумкин.

Агар сиз иситиш қозонини ўрнатиш билан бирга сотиб олишни истасангиз, Server Service компанясига мурожаат қилинг ва мутахассисларимиз қозонхона ускуналарини ва сизнинг объектингизга мос қувватни танлашда кўмаклашади, малакали монтажчилар эса иситиш қозонини сифатли ва маъқул нархларда ўрнатиб беради.

Буюртмалар душанбадан шанбага қадар соат 9:00 дан 18:00 қадар +998 (71) 207-33-32рақами орқали қабул қилинади.