Иситиш тизими радиаторлари энг оммалашган, самарали ва тежамкор иситиш усули ҳисобланади. Кўп ҳолларда уларни иситиш батареялари деб аталади. Радиаторларнинг ишлаш тамойили жуда содда. Бўлимлар ичида иссиқ сув ёки бошқа иссиқлик ташувчининг айланиши содир бўлади. Бу ҳарорат ташувчи ўзи совуган ҳолда ҳонани иситади. Радиаторларнинг эски турлари – чўянлилари барчанинг ёдида, улар оғир, ноқулай ва ёқимсиз бўлган. Ҳозирги ишлаб чиқарувчилар уларга эстетик кўриниш бериш, иситиш хусусиятларини кучайтириш ва ишлаб чиқаришда турли металлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Истеъмолчилар орасида қуйидаги радиаторлар кенг тарқалган:

  • Пўлат панелли радиаторлар. Уларнинг афзаллиги иссиқлик беришнинг юқори даражаси ва чўнтакбоб нархида, улар конструкцияси кўриниши бўйича фарқланади ва юқори чидамлиликка эга.
  • Чўянли радиаторлар. Инсоният янгиликка интилишига қарамай, чўянли радиаторлар мустаҳкам ва маъқул нарха эгалиги сабаб бугун ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда. Эски чуяндан тайёрланган замонавий радиаторлар кўриниш жиҳатдан ўзининг пўлатли рақобатчиларидан қолишмайди.
  • Алюминли радиаторлар. Бу каби радиаторлар алюмин иссиқликни юқори даражада ўтказиши боис юқори даражада самарага ҳам эга. Улар енгил, катта миқдордаги конуструкцияси ва қулай нархга эга. Бир камчилиги мавжуд – бу коррозия, яъни ундан йигирма йил фойдаланишни мўлжаллаш қийин масала.

Иситиш тизими радиаторларини монтаж қилиш

Чугунли қариндоши сингари замонавий иситиш батареялари бўлимлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Бўлимлар кўриниши қанчалик кўп бўлса, хонани иситишнинг самарадорлиги шу қадар юқори бўлади. Бироқ бўлимлар миқдорининг кўплиги ҳам маъносиз ҳаражатлар, жумладан, коммунал тўловларга олиб келиши мумкин. Энг яхшиси бўлимларнинг етарлича сонини ва радиаторнинг жойлашиш ўрнини аниқлаш учун зарур ҳисоб-китобларни аввалдан ўтказиш лозим. Бу савол билан шу каби ишларда йирик тажрибага эга мутахассисга мурожаат қилинг.

Server Service компниямиз нафақат иситиш тизими радиаторларини лойиҳалаштириш, балки уларни монтаж қилиш билан ҳам шуғулланади. Бўлимли радиаторни ўрнатишда изоляцион материаллар ёки кавшарлаш орқали бўлимлар боғланиши герметиклигини таъминлаш зарур. Мутахассисларимиз иситиш тизими батареяларини аъло даражада ўрнатиш учун йирик тажриба ва барча зарур билимларга эга. Биз тез, эҳтиёткор ва уйда истиқомат қилувчиларни тинчлигини бузмаслик учун ортиқча шовқинларсиз ишлаймиз. Биз сифат кафолати ҳисобланамиз, мижозларимизнинг барчаси нуқсонсиз натижа ва монтаж ишларини бажариш муддатидан мамнун бўлишади. Бу каби ишларни тажрибасиз устага топшириб тавваккал қилманг.