Иситиш тизими ҳар қандай турар-жойнинг ажралмас бўлаги саналади. Айнан у қулай ва шинам ҳаёт кечириш учун зарур. Иссиқлик генераторили қозонларга эга кўп қаватли ёки хусусий хонадонлардаги самарали иситиш тизимнинг таркибий қисми аъло даражада ўтказилган қувурлар схемасидир. Энг яхши кўрсаткичли ва энг кам йўқотишли тўғри ишлайдиган қувурлар схемасини яратиш фақат Server Service компанияси мутахассисларидек профессионалларга хос. Ахир, оддий туюлган вазифа остида кўплаб нюанслар мавжуд.

Бошланишида қандай қувурлар ўтказилишини аниқлаб олиш лозим. Қувур танлашда иситиш тизимидаги сув ҳарорати, тизимдаги босим, механик таъсир каби омилларни ҳисобга олиш лозим. Ҳолатни аъло баҳолашда бизнинг мутахассисларимиз ёрдам беради. Қувур танлашга катта масулият билан ёндашиш зарур, чунки улар сизнинг хонадонингиз ёки бошқа объектда иссиқлик ташувчи ҳисобланади.

Бугунги кунда кенг тарқалганлари – бу поливинилхлоридли, оддийроқ қилиб айтганда, пластик қувурлардир. Улар ўзининг чидамлилиги, коррозия ва кимёвий реакцияларга қарши тура олиши билан ўзини намоён қилди. Шунингдек, ПВХ қувурлар металл қувурлардан газли кавшарлаш ускунасисиз осон маонтаж қилиниши билан ажралиб туради.

Сиз ўз молиявий имкониятларингиз ва талаб қилинадиган заруратдан келиб чиқиб қувур танлаганингиздан сўнг, уларни ўтказиш учун аниқ схемани ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун Server Service компанияси мутахассислари мажбурий ва табиий айланувчи иситиш тизими турини танлашга кўмаклашади. Бу тизимларнинг ҳар бири энг юқори самарадорликка эришишга имкон берадиган ўзига хосликларга эга. Масалан, сувни мажбурий айлантириш насос орқали амалга оширилади, кенгайтирилган бак иситиш тизимидан юқорида, иситиш қозони эса энг пастда туриши керак.

Бу босим ортиши ва иситиш тизимида айланиш тезроқ амалга ошишига имкон яратади. Шунингдек, мутахассисларимиз энг юқори даражада иссиқлик беришни таъминлайдиган ҳолда лойиҳа тузади. Компаниямиз томонидан лойиҳалаштирилган исталган тизим ўз ичига рационаллик ва эстетик кўринишни жамлайди.