Иссиқ сув таъминоти қозонларини ўрнатиш

Иссиқ сув таъминоти марказлашган ва маҳаллий бўлиши мумкин. Дастлабки ҳолатда сувни тайёрлаш сув қувурлар орқали бутун тармоқ бўйлаб тарқатиладиган бир марказда олиб борилади, маҳаллий сув таъминотида эса унинг истеъмолига яқин жойда амалга оширилади.

 

 

Иссиқ сув таъминотининг маҳаллий тизими
Иссиқ сув таъминотининг маҳаллий тизими

Иссиқ сув таъминоти қозонларини ўрнатиш

Иссиқ сув таъминотининг маҳаллий тизимида сувни тайёрлаш газли сув иситгичлар ёки қувурларда, хонадонни иситиш тизимида эса – плиталар ёки ўчоқлардаги илон изи кўринишидаги қувурлар ёки қайнатувчи бакларда ўтказилади. Газ тармоғи ўтказишнинг иложи бўлмаган вақтда қаттиқ ёқилғили қозонлар учун баландлиги 5 қаватгача этадиган қувурлар ўрнатилади. Газли сув иситигичлар фақатгина бинода ёнган махсулотларни ташқарига чиқариш учун мўри ўрнатиш имкони бўлганидагина қўлланилади. 

Фарқлари: 1) бир нуқтали яримавтомат газли сув иситгичлар, улар икки ускунага навбатма-навбат хизмат қилиши мумкин – бевосита сув иситгичда жойлашган ванна ва қўл ювиниш тосига; 2) сувни тарқатувчи нуқтаси сув иситгичдан 10 метр масофада жойлашган кўп нуқтали автоматик сув иситгичлар.

Кўпчилик яшайдиган хонадонларда кўпнуқтали сув иситгичларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ, чунки бундай хонадонларда ювиш ишлари узоқ муддат давом этади, бу иситгич радиаторини куйишига олиб келади, шунингдек, ваннадан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келади, чунки сув бир нечта крандан чиқарилганида унинг ҳарорати тезкор тушиб кетиши мумкин.

 

Иссиқ сув таъминотининг марказлашган тизими
Иссиқ сув таъминотининг марказлашган тизими

Иссиқ сув таъминотининг марказлашган тизимида сув қуйидаги усуллар билан тайёрланади; 1) марказий қиздириш пунктига иситилган сув ҳудудий қозонхоналар ёки иссиқлик электр станцияси томонидан келади; 2) шунингдек, бинонинг иситиш пунктидаги сув ташувчи қиздиргичларда ҳам жойлашиши мумкин; 3) сув бевосита сув иситувчи қозон ёки буғ қозонларига уланган буғ ташувчи иситгичларда қизийдиган хонадон ёки гуруҳли қозонхоналари. Сўнг пайтда иссиқ сув таъминотининг тўртинчи тури кенг тарқалди –сув тарқатиш бевосита иссиқлик электр станциялари ёк ҳудудий қозонхона иситгичларига уланган иситиш тизимидан амалга оширилади. Янада кенг тарқалган схема қиздирувчи сув ташувчилардир. Қиздирилган сув уни яна қиздиувчи тармоқ орқали олиб борилиши иссиқ сув таъминотидаги сув ҳарорати доимийликка эга бўлишини автоматик назорат қилиш учун амалга оширилади.

Агар бино тўрт қаватдан баланд бўлса ёки иссиқ сув таъминотига ҳар бир қаватда сочиқ қуритгич уланган бўлса, сув айланиши девор орасидаги қувурлар орқали амалга оширилади. Тажриба кўрсатдики, девор орасидаги қувурларнинг етказиб берувчи қисмига сув тарқатувчи арматуралар ўрнатилганида айрим ҳолларда сочиқ қурутувчилар ёмон ишлайди – сув тарқатиш кучайганида улар қизимайди, шунинг учун янги биноларда девор орасидаги қувурнинг етказиб берувчи қисмига уланган доимий иситувчи сочиқ қуритгичлар ва унинг тушиш қисмига сув тарқатувчи кранлар ўрнатилган схема қўлланилмоқда. Турар-жойларда баъзида чўянли ёки илон шаклидаги икки қувур кўринишидаги метал қувурли сочиқ қуритгичлар ўрнатилади. Сочиқ қуритгич назарда тутилмаган баландлиги 4 қаватдан ортиқ бўлган кўплаб биноларда фақат иссиқ сув таъминоти тизимининг магистрал қувурлари сув айланишини керакли даражада таъминлаб беради.

Иссиқ сув таъминоти иситиш қозонларини ўрнатишни барча амалга ошириладиган талабларга, жумладан, хавфсизлик талабларига ҳам масъулият билан ёндашувчи мутахассис олиб бориши керак. Сув иситгичлар иссиқ ва совуқ сув таъминоти тизимида тегишли схемага тўқнашади. Мутахассис агрегат маҳкамланадиган жойни танлайди, беркитувчи кранларни ўрнатади, уларга сув иситгичдан ўтказилувчи юмшоқ шлангларни улайди. Зарурати туғилса, мутахассис алоҳида розетка ўрнатади. Иссиқ сув таъминоти тизимининг иситиш қозонларини ўрнатиш ўз ичига фильтр ускуналари ва чиқариб юбориш клапанларини ҳам киритади. Кирувчи фильтр қувурларни кир босишидан ҳимоя қилади, уларнинг ўзи сув иситиш тизимига кирувчи элеметнларнинг тўғри ишлашини таъминлайди. Чиқарувчи клапан агрегатда босим белгиланганидан ортиқ эканидан огоҳлантирувчи ҳимоя вазифасини бажаради. Иссиқ сув таъминоти иситиш қозонини тўғри ўрнатиш, шунингдек, сув тарқатувчи каналларни ҳисоблаш, иссиқ сувнинг ортиқча сарфини олдини олишни ҳам назарда тутади.

Иссиқ сув таъминоти иситиш қозонини монтаж қилиш агрегатга қўшимча камҳбел улаш ва уни ерга ўтказишни талаб қилади. Бунда ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари тафсия қилганидек алоҳида кабел қўлланилади. Шунингдек, тармоқдаги сув босимини ҳам ҳисобга олиш шарт. У олти атмосфера кўрсатгичидан ошмаслиги керак. Сув редукторларини ўрнатиш ҳам тизимнинг меъёрида ишлаши учун муҳим саналади. Агрегатнинг барча элементлари уланганидан кейин, сув сизишининг олдини олиш учун чиқиш ва кириш гидроизоляцион воситалар орқали маҳкамланади. Аппарат сув итеъмол қилинадиган жойга қанчалик яқин бўлса, сувни бакдан чиқиш жойигача боргунига қадар иссиқлик йўқотиши шунчалик кам бўлади.

Иссиқ сув тизими катта ҳароратга чидамли қувурлар ўтказилишини талаб қилади. Маҳкамловчи элементларнинг тури сув иситгич жойлашувчига қараб аниқланади – вертикал агрегат учун иситгич қурилмаси маҳкамланадиган илгаклар талаб этилади, шу билан бирга деворга маҳкамлаш учун махсус кронштейндан фойдаланиалди.

Ишлаб чиқарувчи доимо аппаратнинг электрли уланиш схемасини кўрсатилган йўриқнома тақдим этади. Схема универсал бўлиши мумкин эмас – у сув иситгичнинг ўзига хосликлари ҳамда монтаж қилишдаги ва кейинги фойдаланишдаги талабларни ҳисобга олади. Универсал талаб эса бошқарув шитидан алоҳида кабелни ерга ўтказиш, холос.

Иситиш тизимини монтаж қилиш бўйича хизмат нархлари

Агар иссиқ сув таъминоти иситиш қозонини сифатли монтаж қилиш зарур бўлса, қуйидаги рақамлар орқали бизга қўнғироқ қилинг (Тошкентда):

+998 (71) 207-33-32

Буюртмалар ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 га қадар қабул қилинади.