Фанкойллар – бу ҳам кондиционерлаш ҳам иситиш тизимида қўллаш мумкин бўлган универсал иссиқлик алмаштиргич. Бу қурилмаларнинг яна бир афзаллиги вентиляцион ҳаво ташувчи каналлар билан биргаликда ишлатиш мумкинлиги ҳисобланади.

Фанкойллар орқали иситиш тизими нисбатан яқинда оммалашди, бироқ у жуда тезлик билан тарқалди.

Фанкойлларни иситиш тизимида қўлланиладиган бошқа иссиқлик алмаштиргичлар билан таққослаб кўрамиз:

 

ТУРИ

Иситиш тизимида қўллаш имконияти Кондиционерлаш тизимида қўллаш имконияти Вентиляция тизимида қўллаш имконияти Энергия истеъмоли камлиги Иссиқликнинг бир ҳилда тарқалиши
Фанкойл + + + + +
Радиатор +
Конвектор + +
Иссиқ пол + + +

Иссиқлик алмашинувчилар – фанкойллар

Фанкойллар алоҳида батарея ва кондиционер ўрнатмаслик учун иқлимни назорат қилишнинг бирлаштирилган тизими учун жуда мос келади – қишда ва ёзда бир ҳилда фойдаланиладиган ягона тизим ўрнатган яхшида.

Фанкойллар икки турда бўлади: 2 та қувурли фанкойлни қишда иситиш ёки ёзда совутиш учун қўллаш мумкин (бутун бино учун ертўладаги тизим клапанлари ёрдамида иситиш/кондиционерлаш режимларини алмаштириш); 4 та қувурли фанкойллар кондиционерлаш учун совуқ сув ва иситиш тизими учун иссиқ сувни бир вақтда улаш имконини беради – ҳар бир фойдаланувчи ишлаш режимини ўзи танлайди.

Server Servicе компанияси иситиш тизимини лойиҳалаш ва уларни ўрнатиш билан шуғулланади.

Йирик саноат объектлари учун Хитой ва Европадан зарур ускуналарни келтириб беришни ташкиллаштиришимиз мумкин.

Компаниямизда катта иш тажрибаси ва лоийҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда катта ишончга эга аъло даражадаги усталар – лойиҳачи ва монтажчилар фаолият юритади.

Агар малакали мутахассис ва профессионаллар ёрдами керак бўлса, у ҳолда Server Servicе компаниясини танланг.

  • Бизда маъқул нархлар
  • Доимо сифатли сарф материаллари, ускуна ва асбоблар
  • Биз етказиб берган ускуналар ва мутахассисларимиз томонидан амалга оширилган ишлар учун кафолат берамиз.