Электродли қозон – электр иситиш мосламасининг замонавий вакилидир. Унинг бошқа иситиш қозонларидан фарқи, иситиш элементи(ТЭИ)нинг йўқлигидир. Унинг ўрнига электродлар блоки ишлатилади. Бундай ускуналар аҳоли турар жойларида яқиндан бери ишлатила бошланди. Илгари бу ускуналар билан ҳарбий объектлар иситилган.
Электродли қозонлар қандай ишлайди?
Қозондаги сувни электродлар орасида тез ҳаракатланадиган ионлар иситади. Қозон ишга туширгандан сўнг, сув (иссиқлик ташувчи) молекулалари мусбат ва манфий ионларга парчаланади. Улар эса ўз навбатида мос қутбли электродларга интилади. Иссиқлик ташувчи ютган иссиқлик шундай ҳосил бўлади.
Электродли қозонларнинг хусусияти нимадан иборат?
Ион қозонидаги сув махсус тайёргарликни талаб қилади: мос электр қаршилигини олиш учун унга ош тузи қўшилади. Бунинг сабаби шундаки, дастлаб бу қозонлар денгиз сувида ишлашга мўлжалланган эди. Айтганча, бу қозондан фойдаланиб дистилланган сувни иситиб бўлмайди.
Электродли (ионли) қозон қандай ўрнатилади?
Электродли қозонларни деворга тик ҳолатда ўрнатилади. Очиқ турдаги тизимларда арматура кенгайтириш идишидан кейин ўрнатилади. Ёпиқ тизимларда қулфлаш арматураси қувурларга кенгайтириш идиши орқасида, қозонга уланиш қисмида ўрнатилади.
Қозонхона хавфсизлигини таъминлаш учун, ерга уланиш сими бўлиши керак. Ерга уланувчи мис симнинг қалинлиги 4 мм дан 6 мм гача, қаршилиги эса 4 Омдан ошмаслиги керак. Қозоннинг пастки қисмида ўтказгичга улаш учун ноль клеммаси мавжуд.
Ионли қозонни янги иситиш тизимига ўрнатиш яхшироқ бўлади. Агар бундай имконият бўлмаса, у ҳолда контурни яхшилаб ювиш керак. Сув ва махсус моддаларнинг мос нисбати қозоннинг техник паспортида кўрсатилган бўлади. Бу қаршиликни тўғри созлаш учун тўсқинлик қиладиган қасмоқни кетказиш учун керак.
Баъзи муҳим ҳолатлар!
Ионли қозон тизими учун радиаторни танлашда, унинг қанча иссиқлик ташувчисини сарфлаши аниқланиши керак. Аввал битта радиатор сарфлайдиган литрлар миқдори аниқланади. Сўнгра, талаб қилинадиган радиаторлар сонига қараб, умумий литрлар сони ҳисоблаб чиқилади.
Ион қозонини ишга тушириш учун амперметр ёки юк қисқичлари керак. Бироқ ускунани ўзимиз ишга тушира олмаймиз. Фақатгина мутахассис сувнинг қаршилигини тўғри созлаб, суюқликнинг ўтказувчанлигини керакли даражага кўтариб беради. Бундан ташқари, уста қўлида иссиқ ташувчисининг электр ўтказувчанлигини текшириш асбоблар бўлиши керак.
Server Service компанияси электрод қозонларини ўрнатиш хизматларини таклиф қилади. Компаниямиз мутахассислари доимо ўз малакаларини ошириб, ишлаб чиқариш базаларида амалиёт ўташади. Улар зарур асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларга эга. Буларнинг барчаси усталаримизга ўз ишини сифатли ва тез бажаришга имкон беради.
Агар сиз ионли электр қозонни ўрнатмоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг:
+998 (71) 207-33-32