ЖИДУ–пойтахтдаги энг машҳур олий ўқув юртларидан биридир. Server Service усталари жаҳон иқтисодиёти, сиёсати ва ҳуқуқи соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасасида иқлимий ускуналарни ўрнатишга киришди.

Бизнинг компания Тошкентда таълим муассасалари билан тез-тез ҳамкорлик қилиб туради. Ҳозирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорлик қилмоқдамиз.ЖИДУда ўрнатилган чиллер

ЖИДУ 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг фармони билан ташкил этилган. Ташкил топганидан бери кўп йиллар ўтган бўлса-да, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги мутахассисларни етказиб берувчи университет,  ҳали ҳам ёшлар орасида энг машҳур ўқув юртларидан биридир.

Талабалар ўқув жараёнига катта таъсир кўрсатадиган омиллардан бири – аудиторияларда қулай иқлим шароитини яратиш ҳисобланади.  Узоқ муддатли ҳавосиз, ёмон шамоллатилган хоналарда қолиш, чарчашга олиб келади ва диққатни пасайтиради. Шунинг учун юқори сифатли иқлим ускуналарини ўрнатиш масаласига алоҳида эътибор берилиши керак.

Талабалар маъруза ва семинарларга қатнашишлари ёқимли бўлиши учун, Server Service компанияси кенг кўламли ишларни амалга оширди. Шундай қилиб:

  • шамоллатиш ва иситиш тизими лойиҳаси ишлаб чиқилди;
  • қувурлар ётқизилди;
  • чиллерлар ва фанкойллар ўрнатилди;
  • насослар, иссиқлик тарқатувчилар, фланецлар орасига дискли затворлар, гидромодуллар ва тўрсимон фильтрлар ўрнатилди;
  • иссиқлик тарқатувчи ва чиллерлар тизимга уланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун SHIVAKI ускунаси ишлатилди. Япон ишлаб чиқарувчиларининг чиллер ва фанкойллари катта ҳудудларга хизмат кўрсатишнинг юқори самарадорлиги, бошқарувнинг осонлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради.

Server Service нинг бошқа объектлари ҳақида расмлар кўришни хоҳлайсизми? У ҳолда «Расмлар» бўлимига ўтинг.