Юзали намлагич

Намлик параметрлари ва намлик таркиби ўта муҳим. Иқлим тизимининг фаолияти давомида айнан уларда нам ҳаво ҳақидаги асосий маълумотлар йиғилади. Нам ҳавонинг ҳолати ҳаво сфераси таркибидаги буғ миқдорида акс этади.

Буғ миқдорини керакли миқдорда таъминлаш орқали ҳавони намлатиш амалга оширилади. Уй шароитида, ишлаб чиқаришда, мураккаб технологик жараёнларни лойиҳалаша улар исталган йўналишдаги бинолар учун намлик ишлаб чиқаради.

Ҳаво намлагичлар буғли намлагич ва бевосита сув пурковчи турларга бўлинади. Буғли намлагичлар кичик ёки ўртача ҳаво сарфлайдиган таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизими учун мўлжалланган. Уяли намлагичларни катта қувватли ёки кўп миқдорда ҳаво сарфлайдиган таъминловчи қурилмалар ёки марказий кондиционерлаш тизимларида учратиш мумкин. Ҳаво намлагичлар нафақат хонадонлар, ишлаб чиқариш объектларидан жой олди, балки фармацевтика, сервер ва тармоқ ускуналари йиғилган жойлар ва, хатто, музей омборлари ва архивларида ўз вазифаларини адо этмоқда.

Карл Мунтерос сувни кўндаланг сепувчи структурали уяли кўринишдаги юзали намлагичларнинг яратувчисига айланди. Намлагичлар кундалик ҳаётда ва саноатда фойдаланиладиган ҳавони қайта ишлаш тизимини улашнинг имкони бўлишини кўзлаб тайёрланган. Қурилма жуда қулай ва FA6 ўлчам қурилмани кўп ҳоларда қўлланиладиган ҳавони қайта ишлаш учун тизим остида ишлашга мос келадиган қилади.

Уяли ҳаво намлагич нашр қилиш билан алоқадор ишлаб чиқаришда, компютер тизимлари ва бошқа ускналар жойлашган бинолар, музей, кутубхона, шунингдек, суғориш камераларини алмаштиришда хизмат қилади.