Икки контурли иситиш қозонлари уларнинг самарадорлигини кенг қатламларда бевосита бошқаришга имкон беради (танланган иситиш қозони учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ўртача 40% дан 100% гача ўрнатиш мумкин). Бироқ сизнинг иситишга бўлган талабингиз икки баробар юқори бўлса, нима қилиш лозим? Масалан, сиз ўзингизнинг меҳмонлар учун бир нечта хоналари бор катта хонадонингизда яшайсиз, баҳорда эса бўш хоналарни иситишга ҳожат йўқ ва иситиш қозонининг 40% қуввати ҳам сиз учун етарли бўлиши мумкин. Ёки сиз уйингиз ва унинг ёнида ҳар доим ҳам исистилиши талаб қилинмайдиган иссиқхона учун битта иситиш қозонидан фойдаланасиз? 

Каскадные котлы в Ташкенте

Албатта, сиз одатий маиший иситиш қозонидан юқоридаги ҳолатларда ҳам фойдаланишингиз мумкин – истеъмол ўртача қувватнинг 40% дан кам иссиқликдан камайганида қозон танаффусли режимда ишлай бошлайди (иситиш тизимидаги сувни бино учун сиз белгилаган ҳароратдан 10С даража ошгунига қадар қиздиради, шундан сўнг ўчади ва 2-30С даража камайганида қайта ишга тушади). Бундай усул у даражада тежамкор эмас – газ сарфи қозон ишга тушганида у ўчганидан бир баробар ортади, қозоннинг хизмат мудати эса камаяди.

Бундай муаммони ҳал қилиш учун кам қувватга эга 2-4 та иситиш қозонидан иборат каскад ўрнатилади. Уларнинг умумий қуввати хонадонни иситиш учун, ҳатто совуқ кучли бўлганида ҳам етади, бироқ истеъмолга талаб камайганида танаффус билан ишлаш режимига ўтиш ўрнига қозонларнинг бир қисми ўчади, бунда қозонларнинг қуввати бир вақтнинг ўзида камаяд. 2 та қозондан иборат каскад қўлланилганида кичик-қозонларнинг минимал қуввати ўртачанинг 20% фоизини ташкил қилиши мумкин, 4 та қозон қўлланилганида ўртачанинг 10% ни ташкил қилади.

Каскадли иситиш қозонлари нафақат хусусий уйда, балки 16 ва ундан ортиқ қозонларни каскад қилиб боғлаган ҳолда тўлиқ функцияга эга иситиш тизими сифатида корхоналар, жамоат жойлари ёки турар-жойларда комплексларида қўллаш мумкин. Бундай қозонларнинг асосий афзалликлари тежамкорлиги, кенгайишининг соддалиги (қувватини ошириш учун каскадга қўшимча қозонларни қўшиш кифоя), ишончлилик ( қозонларнинг кўп қисми ишдан чиқганида ҳам қозонхона қувватидаги бироз йўқотиш бўлишига қарамай ўз ишида давом этади) ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қулайлиги (битта иситиш қозонини таъмирлаш ёки алмаштириш учун бутун иситиш тизимини ўчиришга зарурат йўқлиги).

Каскадли иситиш қозонлари – бу оддий иситиш қозонлари, уларнинг асосий фарқи автоматика тизимида холос. Ҳар бир каскадли иситиш қозонининг контроллери қозоннинг ишлаш режимларини нафақат мустақил равишда бошқариш, балки бутун бошли каскаднинг иш режимини мувофиқлаштирадиган марказий контроллер буйруқларини амалга ошириш имконини беради. Каскаднинг марказий назоратчиси қозонларнинг қайси бири тўлиқ куч билан, қайси бири кичик қувватда ва қайси бири айни вақтда ўчик туришини белгилайди.

Кўп ҳолларда каскадли қозонхонада конденсацион иситиш қозонлари қўлланилади – тежамкор конструкция (конденсацион иситиш қозонларининг фойдали иш коэфициенти 98% ни ташкил этади, бу ёқилғини сарфини 30% га қисқартиришга имкон яратади) боис улар каскадли қозонхонанинг тежамкорлигини янги даражага олиб чиқади.

Каскад тизими таркибига қозонхона контроллери ва иситиш қозонларидан ташқари ҳар бир иситиш қозони олдига ўрнатилган ва ортиқча босим остидаги сувни қозонга киришининг олдини олувчи (акс ҳолда нафақат қозоннинг ишдан чиқиши, балки катта миқдорда сув сизишига олиб келади) гидравлик тарқатувчи ҳамда каскаддаги қозонлар бўйлаб сув етказиб берувчи марказий насос ҳам киради.

Server Service компанияси модулли (каскадли) қозонхона лойиҳасини ишлаб чиқади, унинг учун зарур ускуналарни етказиб беради ва каскадли қозонларни монтаж қилади. Ўзбекистон бўйлаб каскадли қозонлар – фақат бизда!