Oops! It appears that you have disabled your Javascript. In order for you to see this page as it is meant to appear, we ask that you please re-enable your Javascript!

КАТАЛОГ

Server Service Хитой ва Европадан саноат ускуналарини келтириб бериш бўйича хизматлар кўрсатади.

Компаниямиз сизга керакли ускуналарни топишга ва уни қисқа вақт ичида Тошкентга етказишга ёрдам беради.

Биз кўпдан бери Хорижий мамлакатлардан ускуналарни етказиб бериш билан шуғулланамиз. Узоқ вақт давомида юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб ишончли ҳамкорларга эга бўлдик.

Server Service машҳур TICA корпорациясининг расмий воситачи бўлиб, унинг асосий заводи Хитойнинг Нанкин шаҳрида жойлашган.

Биз TICA компаниясининг шамоллатиш ва кондиционер тизимлари учун ускуналарни завод нархларида сотамиз. Биз маҳсулот сифатига кафолат берамиз ва уларга техник хизмат кўрсатамиз.

Маҳсулотни бир нечта усулларда келтириб бера оламиз ва шартнома нархи уларга боғлиқ.

Маҳсулотни келтириб бериш вариантлари: 
1а. Компаниямиз билан нақд пулсиз(пул ўтказиш йўли билан) шартнома тузиш. 1б. Ишлаб чиқарувчи завод билан нақд пулсиз (АҚШ долларида) тўғридан-тўғри шартнома тузиш.
2а. Компаниямиз божхонада ускуна ҳужжатларини расмийлаштиради.2б. Ўзингиз божхонада ускуна ҳужжатларини расмийлаштирасиз.
3а. Ускунани ўзингиз ўрнатасиз, у ҳолда биз ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммамизга олмаймиз.3б.  Ускунани компаниямиз ўрнатади, у ҳолда биз ускуна ва уни ўрнатиш сифати бўйича жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.

Биз жиҳозларни етказиб бериш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш билан шуғулланамиз. Бизнинг мутахассисларимиз шамоллатиш, кондиционер ёки иситиш тизимларини лойиҳалаштириб, керакли ускунани танлаб беришади.

Server Serviceнинг афзалликлари

  • Шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимлари лойиҳасини (бинонинг тузилиш хусусиятлари ва сизнинг фикрларингизни эътиборга олган ҳолда) сифатли ишлаб чиқиш.
  • Бозорда етакчилик қилувчи ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қиламиз ва маҳсулотларни сизларга завод нархида таклиф қиламиз.
  • Биз маҳсулот сифатига кафолат берамиз. Буюртмачининг айбисиз ускуна ишдан чиқиб қолган ҳолларда, уни бепул таъмирлаб берамиз.

Саволларингиз бўлса, компаниямиз билан боғланинг ёки қайта боғланиш шаклини тўлдириб, контакт маълумотларингизни қолдиринг. Биз ўзимиз сиз билан боғланамиз!

Тел: (71) 207 33 32