Server Service компанияси Тошкент шаҳри ва вилоятида кир ювиш машиналарини сифатли таъмирлаш хизматини тақдим этади. Малакали ва катта иш тажрибасига эга уста хонадонингизга етиб боради ва кир ювиш машинангизни таъмирлайди.

Исталган кир ювиш машиналарининг муҳим деталларидан бири барабан ҳисобланади. У каийимларни ювиш ва сиқиш функциясини бажаради. Бироқ у зарарланиши ёки нотўғри фойдаланиш оқибатида, ҳатто, дарз кетиши мумкин. Барабанлар зангламас метал ва қаттик пластикдан ишланади, бироқ бу ҳам барабанни носозликлардан сақлаб қололмайди.

БАРАБАН БУЗИЛИШИ БЕЛГИЛАРИ ВА САБАБИ

Барабан бузилганининг сабабларидан бири кир ювиш вақтида унинг айланмаслигидир. Кир ювиш машинаси ишлаётган вақтда нотабиий овоз чиқариши ҳам барабанда носозлик борлигидан далолат беради. Агар барабан кир ювиш вақтида меъёрида ишласа ва ҳеч қандай бегона товуш чиқармасаю, бироқ кир ювилганидан кейин кийимларни сиқмаса, яъни кийимлар ҳўллигича қолса, барабан нотўғри ишламоқда.

Барабанида янгиликларга эга бўлган замонавий кир ювиш машиналари моделларини ҳисобга олмасдан туриб, барабанни ўта содда қурилмадек кўриш мумкин. Барабандаги носозлик – бу камёб ҳодиса, бироқ барибир содир бўлиб туради. Асосан, бунинг сабаби одамлар энергия ёки вақтини тежаш мақсадида бирданига катта миқдордаги кийимларни ювишга уриниши ҳисобланади. Ювиш учун тўплаган кийимлар сиз учун оғир бўлмаслиги мумкин, бироқ кир ювиш машинаси ичида улар намланади ва унинг вазни икки-уч мартага ортади, бу барабан учун ортиқча юк бўлади.

Барабаннинг бузилишига яна бир сабаб – бу бегона нарсалар. Кўпинча одамлар кийимлари чўнтакларини ағдариш ва унинг ичидагиларини олиб ташлашни унутади. Бунда чиқиндилар сув оқиши учун мўлжалланган тешиклар орқали барабан остига тушиб кетади ва катта тошга айланади, бу барабан учун хавф туғдиради. Агар кийим билан бирга барабанга катта ўлчамдаги ёки оғирликдаги бегона нарса тушиб қолса, ювиш вақтидаги катта тезлк билан айланишда бегона нарса барабан деворига урилади ва унинг шаклини ўзгартиради.

Носозликларни бартараф қилиш учун зарур билим ва ускуналарга эга профессионални чақириш лозим, у носоз барабанни тезкор, асосийси, тўғри алмаштиради. Агар сифатсиз таъмирлаш ёки тез оради янги носозлик учун ҳаражат қилиш қурбони бўлишни истамасангиз, Server Service фирмасига буюртма беринг. Биз Тошкент шаҳрида барча турдаги кир юқиш машиналари барабанини алмаштирамиз.

  • Кафолатли;
  • Тезкор;
  • Маъқул нархда!

Фотогалереядан суратлар