10 йилдан ортиқ вақт давомида кир ювиш машиналарини ўрнатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиб келамиз. Биз ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада амалга оширамиз. Кир ювиш машинаси монтажи “Қандай ўрнатсанг, шундай ишлайди” қабилида олиб борилади. Кир ювиш машиналарини Тошкентда ўрнатишни Server Service компанияси амалга оширади.

Кир ювиш машиналарини ўрнатиш ташиш вақтидаги барча пломбаларни ечишдан бошланади. Булар ишлаб чиқарувчи томонидан кир виш машинасини ташиш вақтида барабанини ҳимоя қилиш учун атайин қўйилган.

Машинани барча бломба ва қисқичлардан бўшатиб бўлиб ташқи қобиқ бирор зарар кўрмагани текширилади. Бир нуқтадан иккинчи нуқтага олиб бориш жараёнида ускуна “яраланган” бўлиши мумкин. Айниқса, агар деталлари яхши жойлаштирилмаган бўлса. Нуқсон узоқ вақт ўзини ошкор қилмаслиги мумкин, бироқ ускуна ишга туширилганида катта зарар етказади.

Сув таъминоти тизимига улаш

Кир ювиш машинасини ўрнатишда уни сув тармоғига улашни унутманг. Сув раковинага эгилувчан шланг орқали кириб келади? Демак, сувни ўтказувчи кран олдига вентилли учлик ўрнатиш лозим. Қаттиқ қувурлар орқали сув ўтказилганида қувурларга алоҳида кран қўйиладиган дренаж тизими қўшилади.

Кир ювиш машинаси ва сув тармоғи қувуридаги кран қурилма тўплами ичига кирувчи юмшоқ шланг ёрдамида боғланади. Машинани сув тармоғига улаш крандан фойдаланмаслик тақиқланади, ускуна вақтидан аввал бузилади.

Дренаж тизими

Номланишидан тушуниш мумкинки, бу тизимнинг йўналиши фойдаланилган сувни оқова сув тармоғига қўшиб юборишдан иборат. Сув бунинг учун мўлжалланган шланг орқали оқиб кетади. Бироқ бу у қадар қулай эмас, хеч бўлмаганда, ҳар сафар ишлаганидан кейин уни тозалаб туриш керак бўлади. Шунинг учун канализацияга оқизиш энг яхши усул бўлади. Канализацион қувурга учлик монтаж қилинса унга оқизиш шланги уланади.

Электр билан таъминлаш

Кир ювиш машинасига электр ўтказиш розеткадан ерга тўк ўтказиш ва унга панелдан алоҳида линия тортиб келишдан бошаланади. Фойдаланилаётган розетка учун панелда 16А ли химояловчи ўрнатилади. Электрнинг барча нюансларини беш бармоғидек биладиган мутахассиссиз буларни амалга ошириб бўлмайди.

Тўғри ўрнатиш

Кир ювиш машинаси қаттиқ юзада бир хил текисликда туриши керак. Шунда у шовқинсиз ва узоқ вақт хизмат қилади. Қурилманинг қандай туриши муҳим эмасдек туйилади, бироқ ундай эмас. Нотўғри ўрнатасиз ва қурилма 5-6 йил ишлайди холос, асл муддатидан бироз камроқ.

Синов ювиш

Одатда синов тозалаш ишлари умуман кийимларсиз ёки озроқ кийимлар билан ўтказилади. Бунинг ичига кир ювиш кукуни ҳам киради.

Сув, канализация ва электр тармоғига уламасдан кир ювиш машинасини ўрнатиш мумкин эмас.

Каммуникациялар билан ишлашда хатоликка йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда, бунинг оқибати ҳалокатли бўлиши мумкин. Шу сабабли ишни нафақат назария, балки амалиётга ҳам эга бўлган ҳақиқий мутахассисга ишониш лозим.