Агар кир ювиш машинангиздаги сув одатдагидан секин чиқишни бошласа ёки умуман чиқмай қолса ва сиз кийимларни ололмасангиз, бундай ҳолат ўта хавфли, ахир нотўғри ҳаракат қилиб сиз қўшниларингизга сув тошириб юборишингиз мумкин.

Бу муаммо икки сабабга кўра юзага келади: сизнинг ускнангизда сувни чиқариб юборувчи фильтр тиқилиб қолган ёки насос ишдан. Насосдаги носозлик кийим чўнтакларида унутиб қолдирилган нарсалар – метал қисқичлар, тиш тозалагич ва қоғоз парчаси ҳам барабаннинг сув чиқиши учун мўлжалланган тирқишдан ўтиши ва насосни ишдан чиқариши мумкин.

Насоснинг ишдан чиқишига кўп ҳолларда дастлаб кир ювиш машинаси барабанига тушадиган ва кир ювиш кукуни билан аралашадиган  ТЕНдаги сув чўкиндилари бўлиши ҳам мумкин.

Кир ювиш машинангиз насосида носозлик юзага келиши эҳтимолини камайтириш учун кийимлар чўнтагида бегона нарсалар борлигини доимо текширинг; кир ювиш кукунига чўкинди пайдо бўлишининг олдини оладиган сув юмшатгич кукунини қўшинг ва машинанинг умумий ҳолатини назорат қилинг.

Агар сизнинг кир ювиш машинангиз ишдан чиқса, тезда устани чақириш лозим. Машина эшикларини очишга уринманг, эшикларни қулфлаш механизмига зарар етказишингиз мумкин. Шуниндек, кир ювиш машинасини мустақил таъмрлашга ҳам уринманг – махсус билим ва тажрибасизлик туфайли сизни ток уриши, сув тошириб юборишингиз ёки бошқа бирор механизмни ишдан чиқариб қўйишингиз мумкин. Усталаримиз маиший ва саноат кир ювиш машиналарини таъмирлаш борасида катта тажрибага эга, улар кир ювиш машиналари насосидаги носозлдикларни бартараф қилади ёки бутунлай ишдан чиққан ҳолда уни алмаштиради.

Усталаримиз носоз насосли кир ювиш машинасидаги сувни қандай қилиб тўғри чиқариб юборишни яхши билади, улар бу ишни кир ювиш машинангиз ва пастдаги қўшни хонадонлар таъмирига зарар етказмаган ҳолда амалга оширади. Барча таъмир ишлари 1-2 соат вақт олади, холос ва сизнинг ускунангиз яна узоқ йиллар беминнат хизмат қилади. Усталаримиз насосни таъмирлаш жараёнида кир ювиш машинангизни тўлиқ диагностикадан ўтказади ва эҳтимоли бўлган барча носозликлар ҳақида сизни огоҳлантиради.

Агар ўзбилармон устага мурожаат қилсангиз, алданиш хавфи остида қоласиз. Кир ювиш машинаси бир неча ҳафтадан кейин яна бузилади, таъмирлаган уста эса қайтадан тўлов қилишни талаб қилади. Компаниямиз барча олиб борилган ишлар учун кафолат беради – агар кафолат муддати давомида кир ювиш машинангиздаги насос қайта бузилса, биз уни бепул таъмирлаб берамиз!

Server Service компанияси мутахассислари Тошкент шаҳрида кир ювиш машиналарини энг сифатли таъмирлайди.