Бытовое и промышленное кондиционирование в Узбекистане

Кондиционер – бу инсон учун қулай ҳарорат даражасини сақлаб туриш учун мўлжалланган қурилма. Кондиционерларнинг асосий вазифаси аввал бошида иссиқ мавсумда ҳавони совутиш ҳисобланган, бироқ Япониянинг Daikin компанияси 1058 йилда иссиқлик насосини ихтиро қилганидан кейин улар нафақат совутиш, балки совуқ мавсумда хоналарни иситиш вазифасини ҳам амалга оширадиган бўлди.

Завомнавий кондицонерлаш тизимларида белгиланган ҳарорат даражасини сақлаб туришдан ташқари ҳавони майда зарралардан тозалаш, ҳавони намлатиш ёки қуритиш, ҳавони ионлаштириш, тоза ҳаво билан аралаштириш ёки кислород генерацияси каби кўплаб қўшимча функцияларга эга.

Кондиционерлаш тизимларининг кўплаб конструкциялари мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзининг ютуқ ва камчиликларига эга, шунинг учун кондиционер танлашда мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда қандай кондиционер сизга мос келишини аниқланг.

Маиший кондиционерларнинг, деярли, барча моделининг ишлаш тамойили бир хил. Энг оммалашган маиший кондиционер тури деворий сплит-тизим ҳисобланади. “Кондиционер” сўзини эшитганингизда айнан шундай конструкция кўз олдингизга келади, шундай эмасми? Бу тушинарли, ахир, деворий сплит тизимлар яхши ишлаб чиқариш самарадорлиги, ажойиб ташқи кўриниш, турли моделларнинг кенг қамровли танлови ва нисбатан арзон нархга эга.

Деворий турдаги маиший кондиционерларнинг ишлаш муддати, бошқа турлари каби маҳсулотнинг ўзи ҳамда монтаж қилиш сифати ва замонавий сервис хизмати мавжудлигига қараб 8 йилдан 15 йилгача бўлиши мумкин.

Агар кондиционер сотиб олишни истасангиз, албатта, мутахассис билан маслаҳатлашинг, сиз кондиционерни ўрнатмоқчи бўлган хонага унинг қуввати етиши ва сиз фойдаланадиган қўшмча функциялар фойдали бўлиши (нега сиз фойдаланмайдиган қўшимча функциялар учун ортиқча маблағ сарфлашингиз керак) муҳим жиҳат.

Кондиционерни монтаж қилишни кўп йиллик иш тажрибасига эга, монта ишларига кафолат берувчи компанияга буюртма қилганингиз яхши. Бизнинг компаниямиз бу вазифани аъло даражада бажаради. Компаниямизнинг монтаж жамоаси етакчи компанияларнинг замонавий асбоб-ускуналари ва сифатли сарф материаллари билан таъминланган. Маиший ва саноат кондиционерлаш соҳасидаги кўп йиллик тажриба иқлим ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ муаммоларни қисқа вақт ичида ҳал қилишга кўмаклашади.

Кондиционерларни ўрнатиш
  • Кондиционерлар
  • Сплит тизимлар
  • Мутли сплит тизимлар
  • Кассетали кондиционерлар
  • Устунли кондиционерлар
  • Каналли кондиционерлар
  • Пол-шифт кондиционерлари
  • Мултизонали кондиционерларнинг VRV ва VRF тизимлари.
Кондиционерларга сервис хизмат кўрсатиш

  • Кондиционерлар
  • Сплит тизимлар
  • Мутли сплит тизимлар
  • Кассетали кондиционерлар
  • Устунли кондиционерлар
  • Каналли кондиционерлар
  • Кондиционерларнинг бошқарув панелларини таъмирлаш
  • Мултизонали кондиционерларнинг VRV ва VRF тизимлари.
Кондиционерларни таъмирлаш

  • Кондиционерлар
  • Сплит тизимлар
  • Мутли сплит тизимлар
  • Кассетали кондиционерлар
  • Устунли кондиционерлар
  • Каналли кондиционерлар
  • Пол-шифт кондиционерлари
  • Кондиционер компрессорларини алмаштириш
  • Кондиционердаги тўрт йўлли клапанларни алмаштириш
  • Мултизонали кондиционерларнинг VRV ва VRF тизимлари.
Кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш
  • Ҳавони вентиляциялаш ва кондиционерлаш тизими
  • Мултизонали кондиционерлар (VRV ва VRF тизимлар)
  • Кондиционерлашнинг прецизион тизими
  • Кондиционерлашнинг марказлашган тизими.