Бўш иш ўринлари

Лойиҳачи:

ШИК(шамоллатиш, иситиш ва кондиционер тизимлари) лойиҳачиси – шамоллатиш, иситиш ва кондиционерлар тизимини аэродинамик ҳисоблаш, ускуналарни танлаш соҳаларида ишларни олдиндан лойиҳаловчи мутахассисдир.

Агар сиз ўрта махсус маълумотга эга бўлсангиз, ШИК лойиҳалари учун техник ечимларни ишлаб чиқа олсангиз, уларни мувофиқлаштириш, ҳимоя қилиш ва муаллифлик назоратини амалга ошира олсангиз, ундай бўлса сизни дўст жамоамизда ишлашга таклиф этамиз!

ВАКАНСИЯ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ

  • Маълумоти: Ўрта-махсус, олий бўлса ундан ҳам яхши.
  • Иш тажрибаси: 3 йил ва ундан ортиқ.
  • Компьютер дастурларини билиши: AutoCAD ёки САПР оиласига мансуб бошқа муҳандислик дастурлари (Revit, КОМПАС).
    Қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари, давлат стандартлари, иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимини лойиҳалаш қоидаларини билиш.
  • Бошқалар билан тез чиқишадиган,
  • Ўзбек ва рус тилларини билувчи, иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимлари лойиҳаси ва сметани ўқий оладиган.
  • Узоқ ўтириб ишлай оладиган.
  • Меҳнатсевар.
  • Вазмин.
  • Хушмуомала.
  • Синчков.
  • Жамоа билан ишлай оладиган.
  • Собитқадам.
  • Ишни ўз вақтида бажарувчи.
  • Ёмон одатларсиз.
  • Иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизими бўйича лойиҳаларни тузиш.
  • Материаллар ва ускуналарнинг тафсилотли рўйхатини тузиш.
  • Компания объектларини назорат қилиб туриш
  • Объектларга бориш
  • Чилонзор туманидаги барча қулайликларга эга бўлган шинам офис
  • Синов муддати- 1 ой.
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси асосида ишга қабул қилинади.
  • Олти кунлик иш: Душанба-Жума кунлари 9-00 дан 18-00 гача, Шанба куни 9-00 дан 17-00 гача.
  • Компания ҳисобидан Ўзбекистон бўйлаб хизмат сафари бўлиши мумкин.
  • Тушлик: 13:00 дан14:00 гача.
  • Дўстона жамоа.
  • Мансаб ва молиявий жиҳатдан ўсиш имконияти

2 000 000 дан 6 000 000 сўмгача.