Газда ишловичи замонавий истиш қозонлари кўплаб афзалликларга эга – улар фойдаланишда тежамкор, замонавий автоматика сабаб мутлақо хавфсиз ва домий назорат қилишга эҳтиёж йўқ (сиз ишлаётган қозон олдига келиб туришингиз шарт эмас – у мустақил ишлай олади).

Схема бытового конденсационного котла

Бироқ газда ишловчи маиший иситиш қозонларининг камчиликлари ҳам мавжуд – газ ёниши дараёнида қозонда нафақат иссиқлик энергияси, балки метал мўри ёрдамида ташқарига чиқувчи инсон учун зарарли газлар ҳам пайдо бўлади. Бундай конструкциянинг камчилиги шундаки, юқоридаги каби газлар ёнувчан ва мўри 140-1600С даражада қизийди – бу ҳолат агар қиш мавсумида иссиқлик энергиясини бекорга сарфлаш бўлса, ёз мавсумида (иситиш қозони иссиқ сув олиш учун қўлланилганида) мўри тегишли хонадаги ҳароратни янада оширади. Газ таркибида намлик мавжуд ва у ёнганида намлик мурига келади – вақти келиб метал мўри занглашни бошлайди (агар у қиммат нархли зангламас пўлатдан қилинмаган бўлса) ва у бутунлай занглаганида мўрини алмаштиришга тўғри келади.

Бунадй камчилик маиший конденсацион иситиш қозонларида кузатилмайди. Бундай қозонларда тутунда қолган иссиқликни сув иситиш учун қайтарадиган қўшимча иссиқлик алмаштиргич ўрнатилган – бундай иссиқлик алмаштиргичдан чиққаётган иссиқлик энергияси ҳарорати 70-800С ни ташкил этади. Бироз камроқ ҳарорат сабаб хизмат қилиш муддати узоқ, бироқ нархи арзон бўлган пластик мўрилардан фойдаланиш мумкин.

конденсационный котел

Тунтаги газ икинчи иссиқлик алмаштиргичдан ўтиши жараёнида, конденсацон иситиш қозонида газ таркибидаги сув буғларини совутиш ва уларнинг конденсацияси амалга оширилади. Шу боис ҳам конденсацион иситиш қозонлари ўз номини олди. Олинган конденсация шланг ёрдамида оқава сув тармоғига чиқариб юбориади (классик маиший иситиш қозонлари оқава сувларга боғланиш имконига эга эмас).

Конденсацион иситиш қозонлари анъанавий кўринишдаги қозонлар билан солиштирилганида 15-30% ёқилғини тежаб қолади. Ёнилғини тежаш ва зангламас пластик мўриларнинг қўланилиши маиший иситиш қозонларининг асосий ютуғи ҳисобланади, бироқ бошқа ютуқлари ҳам мавжуд. Бундай афзалликларига газ тутунида зарарли чиқиндиларнинг йўқлиги (барча зарарли воситалар конденсация жараёнидан олинган суюқликда қолади ва бу суюқлик оқава сувларга қўшилиб кетади) ва сувни тезроқ иситиши киради.

Конденсацион кондицонерларнинг камчиликлари ҳам мавжуд – уларнинг асосийси нархи қимматлиги. Бундай иситиш қозонлари бошқаларига қараганда 20-30% қиммат туради. Конденсацион қозоннинг ўзини оқлаш муддати кўп омилларга боғлиқ: иситилаётган бино майдони ва иситиш мавсумининг давомийлиги, иссиқ сув тармоғидаги сув сарфи, ҳарорат режими ва, албатта, газ нархи.

Server Service компанияси сиз учун мос иситиш қозонини танлайди, маиший ва саноат иситиш қозонларини монтаж қилади ҳамда таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш ишларини олиб боради.