Маиший совутгичлар турмуш-тарзимизга осонгина кириб келди ва усиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз қийин, ахир совутгичлар нафақат қулайлик учун яратилган, балки улар ҳар бир оилада муҳим аҳамиятга эга. Кутилмаган носозлик нафақат ноқулайлик туғдиради, бироқ у кўплаб маҳсулотларнинг бузилишига олиб келади. Агар сизниг совутгичингиз бузилса, фирмамизга қўнғироқ қилинг ва совутгични таъмирлаш учун уйингизга мутахассис чақиринг. Малакали мутахассислар, Собиқ Иттифоқ давридагилардан ташқари, исталган турдаги совутгичларни таъмирлайди.

Маиший совутгичлар бир неча турларга бўлинади:

  • Бир камерали;
  • Икки камерали;
  • Кўп камерали;
  • Бир компресорли;
  • Икки копрессорли;
  • No Frost тизимига эга;
  • Ва бошқа маиший совутгичлар.

Бир камерали совутгичлар энг оддий ва ҳар куни кўплаб инсонлар томонидан кенг қўлланиладиган совутгичлар ҳисобланади. Энг содда ва барча турдаги совутгичлар учун мос келади.

Икки камерали совутгичлар бир камералиларидан совутиш камерасидан ташқари, музлатиш камераси мавжудлиги билан фарқ қилади. Уларни озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтирувчи ҳароратни изоляцияловчи бўлинма ажратиб туради. Кўпинча уларда гўшт ёки яримтайёр маҳсулотлар сақланади.

Агар совутгичингиз билан бирор муаммо содир бўлса (бузилса, совутмайтган бўлса ёки ишга тушмаса), вақтни ўтказманг, Server Service компаниямизга мурожаат қилинг ва қайси савдо белгиси, модел ёки турига қарамай совутгичиингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қиладиган бизнинг малакали ва профессионал усталаримизни чақиринг. Биз ҳар қандай мураккаб вазифани қийинчиликсиз адо этамиз.

Икки компрессорли совутгичлар бир-биридан мустақил равишда ишлайдиган иккита компрессорли совутгич қурилмасини ўзида акс эттиради. Улардан бири совутиш камерасига, бошқаси музлатиш камерасига жавоб берса, бир компрессорли совутгичда эса компрессор иккита камерага жавоб беради: аввал музлатиш камерасини, кейин совутиш камерасини совутади.

Иккита компрессор сабаб фойдали иш коэфицциенти, сифат ва совутгичдан фойдаланиш муддати ортади. Бу совутиш ва музлатиш камерасидаги ҳароратни бир-биридан мустақил тарзда бошқариш имконини яратади.

Server Service компаниямиз совутгичингизни таъмирлаш, уни диагностикадан ўтказиш ва сервис хизмат кўрсатишдан доимо хурсанд. Биз тезкорлик ва олиб борилган хизматлар сифатини кафолатлаймиз.