Server Service компанияси Мирзо-Улуғбек туманидаги «Мурувват» эркаклар интернатида ишларни тугатганини расман эълон қилди. Республиканинг барча ҳудудларидан келган беморлар даволанадиган катта бинода чиллерлар ва фанкойлларни ўрнатдик.

[ads_hr hr_style=»hr-solid»]

«Мурувват» эркаклар интернатиЭркаклар интернати 1979 йилда қурилган бўлиб, яқинда бу тиббиёт муассасасида кенг миқёсли қайта қуриш ишлари амалга оширилди. Компаниямиз бунда бевосита иштирок этди – «Мурувват» биносида иқлим ускуналарини модернизация қилиш билан шуғулландик.

Тиббий муассасаларда кондиционерлар ва вентиляция сифатига махсус талаблар қўйилади. Иқлим тизимлари ҳавони самарали совутиш ёки иситиши, уни майда чанг зарраларидан ва патоген бактериялардан тозалаши, қайта ишланган ҳаво массаларини тезда ташқарига чиқариб юбориши керак. Шунинг учун лойиҳани амалга оширишда SHIVAKI ускунаси танланди.

SHIVAKI чиллерлари ва фанкойллари иқлим ускуналари бозорида ўзларини ижобий томондан кўрсатганлар. Улар жуда самарали, ишончли ва энергияни истеъмол қилишда тежамкор ҳисобланади.

Бизнинг ходимларимиз эркаклар интернатида жуда кўп ишларни бажардилар. Масалан:

  • ҳаво юборувчи вентиляция ускуналари;SHIVAKI фанкойллари
  • тақсимлагич қувурлар;
  • уч йўлли клапанлар;
  • тебраниш компенсаторлари;
  • PEDROLLO насослари;
  • бошқарув панели;
  • SHIVAKI чиллерлари ва фанкойллари ўрнатилди.

SHIVAKI чиллерлариҲаво қувурлари ва чиллерлар тизимга уланди, гидравлик синовлар ва тизимни ишга тушириш ишлари амалга оширилди.

Ускунани турли иш режимларда синаб кўрилди, Server Service компанияси ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

Бизнинг дўстона жамоамиз машаққатли меҳнати натижаларини кўришни хоҳлайсизми? Ушбу ҳавола бўйича ўтинг.