Ремонт лёдогенераторов в Узбекистане

Server Service компанияси маиший муз генераторларини ҳам, йирик саноат қурилмаларини ҳам таъмирлайди. Бизнинг мутахассисларимиз муз генераторингиз туридан қатъий назар (чўкинди муз генератори, конус ёки цлидр муз генераторлари, кубикли муз генераторлари ва бошқалар) уларнинг диагностикаси ва таъмирлаш ишларини қисқа вақтда олиб боради.

Дастлаб муз генераторлари бар ёки ресторанлар учун профессионал ускуна ҳисобланган, бироқ ҳозир улар дўконларда, озиқ-овқат саноатида, ҳатто, омборларда ҳам қўлланилади (муз генераторларида ҳосил қилинган муз тез айниувчи маҳсулотларни музлатгичсиз транспортда ташиш учун қўлланилади). Муз генераторлари маиший совутгичларда ҳам мавжуд, улардан ҳар куни кўплаб одамлар фойдаланади.

Қоидага кўра, муз генераторлари сув манбасига уланади – махсус автоматика мавжудлиги сабаб муз генераторлари муз камйганида захра муз билан мустақил тўлиб боради.

Маиший муз генераторлари – бу хўжалик эҳтиёжи учун муз (кубик, баъзида цилинлдирли) тайёрлайдиган қурилма. Бундай муз генератолрлари кўпинча совутгичларнинг қиммат турувчи моделларида бўлади, бироқ алоҳида қурилмаларда ҳам учрайди. Маиший муз генераторлари кўп миқдорда муз зарур бўлмаган кичик барларда ҳам қўлланилади.

лёдогенераторы

Дўконлар учун мўлжалланган муз генераторлари чўкинди муз ва гранулалар ишлаб чиқаради, бундай музларга дўконларда талаб катта. Гарнулали музлар билан гўшт маҳсулотлари ва дарё деликатеслари мавжуд витриналарни безайди, чўкинди муз кўпинча янг балиқли витриналарда қўлланиалди. Бундай безаш маҳсулотларни кўримли қилади, уларнинг янги эканини англатиб туради ва маҳсулотлар узоқ вақт айнимаслигига ёрдам беради. Чўкинди муздан фойдаланиш дўконга кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва таклиф этилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш имконини беради. Маиший муз генараторлари кўп ҳолларда марказий сув таъминоти тизимига уланмайди муз чиқариш учун маҳсус идишни мунтазам сув билан тўлдириб туриш лозим.

Витриналарни муз билан безатишнинг айрим нозик жиҳатлари мавжуд – гўшт витринасида пушти чироқлардан фойдаланиш мумкин, пушти ранг муз бўлакларида чиройли синади ва гўштнинг юқори сифатини кўрсатиб туради (фақат ёш ҳайвон гўштлари оч пушти рангда бўлади), балиқ витринасида, одатда, ҳаво рангдаги чироқдан фойдаланилади, чўкинди муздан ўтган нур ранги дарёга ўхшаб кўринади, бу баликнинг янги эканини тадиқлайди.

Саноат муз генераторлари

Саноат муз генераторлари бутун дунёда минглаб корхоналарда соз ҳолда ишламоқда. Саноат муз генераторлари алоҳида синфларга бўлинади. Бу уларнинг конструкциясидаги фарқлари билан боғлиқ. Бундай муз генераторлар суткасига 20-30 тонна муз ишлаб чиқаради.

Саноат муз генераторлари қуйидаги жабҳаларда қўлланилади:

Гўштни қайта ишлаш саноати

Ремонт лёдогенератора в Ташкенте

Гўштни қайта ишлаш саноатида муз генераторлари колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилдадиган гўштни паст ҳароратда сақлаб туриш учун қўлланилади. Муз генераторларисиз гўшт қиймаларини ишлаб чиқариш ва йирик ҳайвон гўштини сақлашнинг иложи бўлмайди.

Балиқни қайта ишлаш саноати

Саноат муз генераторлари балиқ ва дарё маҳсулотларини сақлашда қўлланилади. Муз балиқни музлатишда катта самарадорликка эга.

Нон маҳсулотлари саноати

Нон маҳсулотлари саноатида муз ҳамирни тезкор музлаши учун зарур. Агар ҳамирни вақтида совутилмаса, ундаги ачитқи ҳамирни узоқ муддат сақлаш имкон қолдирмайди (ачитқи ҳамирни бутунлай эгаллайди ва ҳамир айнийди).

Фармацевтика саноати

Муз генераторлари плазма, қон ва донорлик аъзоларини музлатиш учун зарур. Бирорта совутгич машина бу вазифани муздек яхши бажараолмайди.

Муз генераторларини таъмирлаш бўйича қилинадиган ишлар:

  • Ўзбекистонда муз генараторларини монтаж қилиш
  • Муз генераторларини демонтаж қилиш
  • Майда таъмирлаш ишлари (муз генераторларини демонтаж қилмай туриб)
  • Электр кабеллари монтажи
  • Деталларни демонтажсиз алмаштириш
  • Сантехника қопламаларидаги тиқилишларни бартараф қилиш
  • Ўзбекистонда муз генераторларини таъмирлаш

Янги муз генераторини биздан сотиб олишингиз мумкин – каталогимиздан сиз учун мос қурилмани танлашингизни ўзи кифоя.

Tanlash