“Ўзэкспомарказ”да чиллерлар ва фанкойлларни ўрнатиш ниҳоясига етди. Server Service компанияси Тошкентдаги энг катта кўргазма мажмуаси худудида ўз ишларини якунлади.
«Ўзэкспомарказ» – 44,6 гектар майдонда жойлашган энг катта кўргазма марказдир.
Ушбу замонавий кўргазма мажмуаси ҳудудида ҳар ойда кўплаб одамлар иштирокида кўргазма, тақдимот, ярмарка, реклама акциялари ва бошқа кенг кўламли тадбирлар ўтказилади.
Бундай миқёсдаги биноларда кондиционерлар ва шамоллатиш тизимини ташкил этишга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки экспонатлар одатда ҳарорат ва намликка талабчан бўлади.
Шунинг учун иқлим ускуналарини лойиҳалаштириш ва ўрнатиш Server Service компанияси мутахассисларига ишониб топширилди. Бизнинг олдимизга қўйилган вазифа–юқори сифатли ҳаво алмаштирувчи, ҳавони тозаловчи, ҳавони намлантирувчи ва белгиланган кўрсаткичларда энг яхши сақлайдиган самарали тизим яратиш эди.
Server Service жамоаси лойиҳалаш ишларини бажариб, уни амалга ошириша бошладилар.
Биз иситиш тизими ва ҳаво оқими қувурларини, PEDROLLO айланма насосларни, гидромодулларни, тескари клапанлар ва ўтказувчи кранларни, фланецлар орасидаги диск затворларни, 1000 литр сиғимга эга бакни ўрнатдик.
«Ўзэкспомарказ»да полга SHIVAKI фанкойллари ва чиллерлари ўрнатилди. Улар ишончли ва унумдорлиги юқори ускуналардир.
Тошкентдаги энг йирик кўргазма мажмуасидаги фаолиятимиз натижаларини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.