Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Биз ҳақимизда

Server Service Company – биноларни муҳандислик ва иқлим тизимлари соҳасида кенг хизмат турларини тақдим этадиган доимий ривожланувчи компаня. Биз ҳам йирик саноат объектлари, ҳам маиший техникалар билан ишлай оламиз.

Компаниямизнинг ташкил этилиш тарихи

Кўп йиллар аввал бизнинг директор кондиционер сотиб олди. У вақтларда кондиционер заруратдан кўра ҳашаматга эга эди. У кондиционер ўрнатишга буюртма берганида уни олиб келишларини бир ойдан ортиқ вақт кутишига тўғри келган. Натижада кондиционерларни ўрнатувчи ва таъмирловчи сервис маркази очиш ғояси туғилди, чунки “сплит-тизим” каби

кондиционерлар тезда оммалашди ва уларни Тошкентда ўрнатадиган мутахассис кам эди. Натижада компаниямиз “Server Service” ташкил топди.

Компаниямизда фаолият юритувчи мутахассислар Россия, Қозоғистон, Исроил давлатларида малака ошириб қайтган. Айни вақтда барча мутахассисларимиз ҳам маиший, ҳам саноат туридаги кондиционерлаш тизимлари билан ишлашда кўп йиллик тажриба ва малакага эга.

Компаниямизнинг ривожланиш тарихи

Аввал бошида компаниямиз кондиционерларни ўрнатувчи ва йирик техника (совутгич, кир ювиш машиналари, газ ва электр плиталар) ларини таъмирловчи  сервис маркази бўлган. Вақт ўтиши билан биз фаолиятимизни кенгайтирдик ва савдо совутгичлари, яримсаноат кондиционерлар, мини чиллерлар каби йирикроқ ускуналар билан шуғуллана бошладик. Махсус курслардан ўтиб, мутахассисларимиз тоифаси кўтарилганидан сўнг биз саноат тизимларига сервис хизма кўрсатишга киришдик.

Компаниямиз турли хизмат турларини таклиф этади:

  • Маиший техниклар (совутгич, кир ювиш машиналари, кондиционерлар) ни ўрнатиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш. 
  • Исталган тураги саноат вентиляция ва кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаш.
  • Муайян ҳарорат даражасини ушлаб туриш билан боғлиқ ҳар қандай ускуналарни ўрнатиш.
  • Саноат иқлим, вентиляция ва совутиш қурилмаларини таъмирлаш.
  • Хитойдан ускуналарни етказиб бериш. Батафсил маълумотларни сиз компаниямиз сайтидан топишингиз мумкин.

Компаниямизнинг афзаллиги:

  • Катта иш тажрибаси, биз 2002 йилдан буён фаолият юритамиз ва бу вақт давомида кўплаб доимий мижозларга эга бўлдик.
  • Биз амалга оширадиган хизмат турлари тегишли ҳужжатлар билан кафолатланади. Шунинг учун ускунангизнинг ишончлилигига тўлиқ ишонишингиз мумкин.
  • Мослашувчан нарх тизими – биз юқори сифатда тақдим этадиган хизматларимизни бозорнинг ўрта нархларида тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Доимий мижозларимиз учун эса чегирмалар тақдим этамиз.
  • Сўровларга тезкор жавоб қайтариш. Бизда кўп сонли ходимлар фаолият юритади, бу мижозни куттирмаслик ва қўнғироқларга тезкор жавоб қайтариш имконини беради.
  • Биз нафақат Тошкент шаҳри ёки вилояти, балки келишув бўйича бошқа шаҳарларда ҳам ўз хизматларимизни амалга оширишимиз мумкин.
  • Мутахассисни ёлғон чақирув учун, шубҳасиз, тўлов қилинади.