Коттежлар вентиляцияси

Вентиляцион тизимларнинг ишлаш тамойили бир хил, шунинг учун коттежлар вентиляцияси бошқаларидан фарқи у қадар катта эмас. Уйдаги энг муҳим нарса бу инсон ўзининг қандай хис қилишидир. Тоза ҳаво ҳар доим организм учун ижобий таъсир ўтказади.

Шунингдек, бинонинг хусусиятлари ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Тўғри ўтказилган вентиляция ёғочдан қурилган уйларнинг конструкцияси эгилиши, намлик, замбруғлар ва бошқа зарарли микроорганизмлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Энг яхшиси вентиляция тизимини уйни қуриш билан биргаликда лойиҳалаш лозим. Нимани танлаш керак, мажбурий ёки табиий ҳаво айланишиними? – буни ҳал қилиш энди уй эгасига боғлиқ. Уч турдаги вентиляцион мавжуд ва уларнинг барчаси қулай атмосфера шароитини ҳосил қилишга йўналтирилган. Хуллас, биринчи вариант – бу коттежлардаги чиқарувчи вентиляция. Ҳаво табиий йўл билан киради. Чиқариб ташлаш эса мажбурий тарзда олиб борилади. Чиқарувчи каналлар ошхона, ванна, туалет ва бошқа ёрдамчи ҳоналарга жойлаштирилади ва назорат қилинувчи намлагич билан жиҳозланади. Тоза ҳаво деворий ва (ёки) ойнадаги каналлар орқали киради. Шовқин, деярли, бўлмайди. Бироқ бундай каналларга чангни ушлаб қолиш учун фильтрлар ўрнатиш зарур бўлади.

Навбатдагиси, таъминловчи – чиқарувчи вентиляция тизими. Бир қанча ҳолатларда бундай вентиляция чиқувчи ҳавонинг иссиқлигини қайта ишлайди ва уни ўз мақсадлари йўлида қўллайди. Унинг фарқи шундаки, ҳавони бериш ва чиқаришни битта тизим амалга оширади. Албатта бундай тизим мураккаб қурилган, бироқ у билан уч сифатли ҳисобланади.

Кўчадан олинган ҳаво тозалашдан ўтади ва зарур бўлса қиздирилади. Кейин ҳаво пастки ҳоналарга шифтдаги махсус тешиклар орқали узатилади. Иситиш пластинали рекуператор ёрдамида амалга оширилади.

Сўнггиси, вентиляция ва кондиционерлаш тизимининг уйғунлашувчидир. Бу ҳолатда 2 та блок ўрнатилади: бири – ташқи, бошқаси – ички. Бу усул ўзининг универсаллиги билан қулай исобланади.

Агар бу соҳада тажрибангиз бўлса сиз вентиляция тизимини ўзингиз мустақил лойиҳалашингиз мумкин. Бироқ энг яхшиси, албатта, бу соҳанинг нюансларини биладиган ва бу иш билан кўп марта тўқнашган мутахассисга мурожаат қилиш.

Server Service компанияси махсус Сиз учун вентиляция тизимини лойиҳалаш, тегишли ускуналарни танлаш ва монтаж ишларини олиб боришга тайёр. Бизга қўнғироқ қилинг ёки электрон почтамизга мурожаат қилинг!

Боғланиш маълумотларимиз:

+998 (71) 207-33-32
E-mail: [email protected]