Полга ўрнатиладиган иситиш қозонлари полга, баъзида алоҳида платформага ўрнатилади. Шу фактни қўшиб ўтиш керакки, бу қозонлар деворга ўрнатиладиган қозонлардан нафақат ўрнашиш жойи билан фарқ қилади, уларнинг конструкцияси ҳам бошқача. Полга ўрнтиладиган қозонлар яқинда яратилган ва кенг оммалашган деворга ўрнатиладиганларидан аввал пайдо бўлган.
Ҳар бир турининг ўзига хос ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Иситиш қозонларнинг у ёки бу турнинг қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳар бил ҳолат учун алоҳида аниқланади. Умуман айтиш жоизки, катта майдонлар ёки алоҳида турган тузилмаларда полга ўрнатиладиган иситиш қозонларидан, квартиралар ва кичик хонадонларда деворга ўрнатиладиган иситиш қозонларидан фойдаланилади.

 НАпольные котлы

Полга ўрнатиладиган иситиш қозонлари кичик майдонли турар-жой ва ишлаб чиқариш биноларининг иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимида, агар талаб этилса, алоҳида турувчи биноларни иситишда яхши фойдаланилади.

 

Полга ўрнатиладиган иситиш қозонлари таркибининг қисқача руйхати

Аслида, полга ўрнатиладиган газли иситиш қозонлари ўзида кичик қозонхонани намойиш этади. Кўплаб полга ўрнатиладиган иситиш қозонлари ўз ичига қуйидагиларни олади:

– ўчоқ

– исиқлик алмаштиргич

– бошқарув қурилмаси

– битта ёки иккита айлантириш насоси

– кенгайтирувчи бак

– иситиш қозони иши хавфсизлигини таъминловчи тизим

– манометр

– термометр

– одатий иситиш қозони учун зарур бўлган бошқа керакли элементлар

Полга ўрнатиладиган иситиш қозонларининг юқтуқлари
Полга ўрнатиладиган иситиш қозонларининг юқтуқлари:

– ёниш камералари конструкцияси замонавий технологияларни қўлланган ҳолда яратилган. Бу ёқилғидан самарали фойдаланишга имкон беради. Бундан унинг ишлаб чиқариш қобилияти ортади ва натижада иссиқлик бериш самарадорлиги ошади.

– исталган майдонгга мос келади, турли биноларни истиши мумкин

– кўплаб техник имкониятлар. Замонавий иситиш қозонлари хавфсизликни таъминловчи назорат қилиш воситасига эга. Бундан ташқари тўпламга кутиш режимида газ чиқмаслиги таъминловчи ва агар газ яна пайдо бўлса уни автоматик ишга тушурувчи газ босими релеси киради.

Шунингдек, кўча ҳарорати датчигини улаш имкони мавжуд. Ҳароратни назорат қилувчи икки диапазон мавжуд моделларни учратиш мумкин (30-85С ва 30-45С). Шу боис бу қозонларни иссиқ пол режимида қўлласа бўлади.

Қозонларга хона термостатини улаш мумкин, у хонада қулай микроиқлимни таъминлайди. Паст ҳароратли контурга қурилмани улаш истиш қозонига ҳам иситиш радиаторлари ва иссиқ пол учун ишлаш имконини яратади.

Оловнинг узлуксиз ўзгариб туриши иситиш қозонининг салмоқли ва узоқ муддат ишлашини таъминлайди.

– сиқилган ўлчам (бир контурли моделларнинг кенглиги 35 см дан)

– ишлаш режимининг, деярли, шовқинсизлиги (агар атмосферали ўчоқдан фойдаланилса)

– зарарли моддаларни кам ажратади

– агар деворга ўрнатиладиган истиш қозонлари билан таққосласа, улар узоқроқ ишлайди (10 йилдан кам эмас). Ишлаб чиқарувчилар бунинг сабаби чўянли иссиқлик алмаштиргич деб ҳисоблайдилар.

– деворий қозонлардан арзон туради

– хавфсиз (алоҳида хонада жойлашади)

Полга ўрнатиладиган қозонларнинг камчиликлари
Полга ўрнатиладиган қозонларнинг камчиликлари:

– бундай қозонларни ўрнатиш учун алоҳида хона зарур бўлади

– деворга ўрнатиладиган қозонга қараганда уни ўрнатиш мураккаб

– кўп ҳолларда улаш элементлари етказиб бериш тўпламига кирмайди

– автоматика нархи бўйича қозоннинг ўзи билан бир хил бўлиши мумкин, бироқ у ёқилғини тежаш орқали келажакда ўзини оқлайди

– энергияга боғлиқлик: электр тармоғидаги узулишлар автоматикага салбий таъсир ўтказади.

Биз иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатишнинг тўлиқ комплексини таклиф этамиз;

  • Деворга ўрнатиладиган иситиш қозони
  • Полга ўрнатиладиган иситиш қозони
  • Электрда ишловчи қозонхона ускуналари
  • Қаттиқ ёқилғида ишловчи қозонхона ускуналари
  • Табиий ёки сиқилган газда ишловчи қозонхона ускуналари
  • Дизел ёқилғисида ишловчи қозонхона ускуналари
  • Комбинациялашган қозонхона ускуналри
  • Икки контурли қозонхона ускуналари
  • Бир контурли қозонхона ускуналари

Server Service компанияси сизнинг иситиш қозонингизга сифатли ва тезкор сервис хизмат кўрсатади. Қоидага кўра, исталган қозонлардан техник фойдаланганида мунтазам кўрикдан ўтказиб туриш лозим.

Сиз бизнинг тавсияларимизга риоя қилишингиз ва сервис хизматини эса йилига бир марта ўтказишингиз мумкин, яъни иситиш мавсуми бошланишидан аввал. Шундагина иссиқлик ўта зарур вақтда иссиқлик қозонининг тўсатдан ишдан чиқишининг олдини олиш мумкин.

Иситиш қозони ускуналарига ўз вақтида хизмат қилиш
Иситиш қозони ускуналарига ўз вақтида хизмат қилиш:

– қозон тозаланади

– ўчоғи тозаланади

– бойлер тозаланади (агар унга зарурат бўлса)

– насослар, хизмат кабеллари, чиқарувчи клапанлар, ҳалокат датчиклари текширилади

– автоматика синовдан ўтказилади

– ёниш жараёни текширилади ва созланади

– қувур боғламларининг герметиклиги текширилади.

Иситиш қозонини танлашда сизнинг истак ва талабингизга мос иситиш қозонини танлашга кўмаклашувчи менежер ёки мутахассис билан фикр алмашинг.

Иситиш қозонларига сервис хизмат кўрсатишга буюртма бериш учун қуйидаги рақамлар орқали бизга қўнғироқ қилиш кифоя (Тошкентда):+998 (71) 207-33-32

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 18:00 га чадар қабул қилинади.