«Пойтахт» бизнес маркази бизнес-музокаралар, конференциялар ва тақдимотларни ўтказиш учун жуда мос келади. Компаниямиз ушбу кўп қаватли бинода қулай шароит яратиш учун яхшигина тер тўкди.

«Пойтахт» бизнес-маркази«Пойтахт» бизнес-маркази пойтахтдаги энг муҳим бизнес объектларидан биридир. Бу 12-қаватли кўркам бино Мустақиллик майдони ёнгинасида қурилгандир.

Бизнес марказининг инфратузилмасида офислар, кўп мақсадли конференц-заллар, меҳмонхона, ресторан, тренажер зали, фитнесс клуби, кимёвий тозалаш, кир ювиш хоналари ва 220 та автомобил учун тураргоҳ жойлашган.

Кондиционерлар ва шамоллатиш тизими ушбу ўлчамдаги биноларда катта аҳамиятга эга. Кенг заллар ва хоналарнинг қулай бўлиши, иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизими SHIVAKI пол фанкойлларилойиҳасининг қандай тайёрланиши ва амалга оширилишига боғлиқ.

Server Service жамоаси SHIVAKI иқлим ускунасини ўрнатиш ва мавжуд иситиш тизимини реконструкция қилишни якунлади. Энди элита бизнес марказида офисларни ижарага олган компаниялар ва меҳмонлар учун ишлаш ва дам олиш янада қулай бўлади.

Компаниямиз мутахассислари қуйидагиларни профессионал равишда бажаришди:

  • Янги иситиш тизимини лойиҳалаш;
  • SHIVAKI пол фанкойлларини ўрнатиш;
  • Пластинкали иссиқлик тарқатувчи, термометрлар ва босим ўлчагичлар, мувозанатлаштириш клапанлари, тўрсимон фильтрлар ва 8 та PEDROLLO насосларини ўрнатиш;
  • Иссиқлик тарқатувчи ва ҳаво қувурларини тизимга улаш;
  • Сифатли иссиқлик изоляцияси материаллари билан қоплаш;
  • Қувурлар тизими ва герметикликни синовдан ўтказиш.

Иш жараёнида ишончлилиги, қулайлиги ва узлуксиз ишлаши билан ажралиб турадиган SHIVAKI иқлим ускуналари ва PEDROLLO насослари ишлатилди.

«Пойтахт» бизнес-марказида профессионал гуруҳимиз ишининг натижаларини кўриш учун, «Видео» бўлимига ўтинг.