Прецизион кондиционерлар

 

Прецизионные кондиционеры в Узбекистане

Прецизион кондиционерлар – бу бошқа маиший ва саноат кондиционерлаш тизимларидан кўра бир қатор жиддий фарқларга эга саноат кондиционеридир. Прецизион  кондиционер белгиланган ҳароратни ўта аниқлик билан ушлаб туради, белгиланган ҳароратдан чекиниш 0,10С ни ташкил этади (маиший кондиционерларда эса 2-30С гача бориши мумкин). Хонада зарур ҳароратни ушлаб туришидан ташқари, мазкур кондиционерлар белгиланган намлик даражасини ҳам ушлаб туриш (шу мақсадда унга ҳаво намлатгич, айрим ҳолларда, ҳаво қуритгич ўрнатилади), шунингдек, ҳавони фильтрлаш ва ҳаракатланшини таъминлашга мўлжалланган.

Прецизион кондиционерлар саноат ускуналари ажратиб чиқарувчи катта миқдордаги ташландиқ иссиқлик билан кураш олиб бориш имконига эга. Бунда у хонадаги ҳарорат ва намликни белгиланган тарзда ушлаб тура олади.

Прецизион кондиционерлардан фоёдаланиш соҳалари кенг, улар қуйидагича:

Прецизионные кондиционеры в серверной в Ташкенте

  • Сервер хоналарида. Бу хонада зарур ҳарорат ва намликни ушлаб туришга эҳтиёж борлиги билан боғлиқ. Сервердаги қурилмалар ишлаш вақтида катта миқдорда иссиқлик ажратади ва агар кондиционерлаш тизимида узулиш бўлса, ускуналар ишдан чиқиши мумкин. Бу нафақат сервер ускуналарини қайта тиклаш учун ҳаражат қилиш, балки бебаҳо ахборотларни ҳам йўқотишингиз мумкин.
  • АТС (Автоматлаштирилган телефон бирликлар). Телефон бирликлари қурилмалари ҳарорат режимига ўта таъсирчан ҳисобланади. Ҳарорат белгиланган чегарадан ортиб кетса, ускуналар ишида узулишлар юзага келади, оқибатда бутун бошли туман, ҳатто, шаҳар телефон тармоғидан узулиб қолиши мумкин.
  • Уяли алоқа ва интернет провайдерларининг телекоммуникацион ускуналари жойлашан хоналар. Телкоммуникацион ускуналар ҳароратнинг сезилмас даражадаги ўзгаришидан ҳам таъсирланади. Ҳароорат ўзгарганида қиммат турувчи ускунанинг ишдан чиқиш хавфи пайдо бўлади. Бундай хоналарни кондиционерлаш тизими учун ҳарорат, намликнинг аниқлиги ва узулишларга чидамлилик ўта муҳим.
  • Фармацевтика цехлари ва тиббиёт дориларини сақлаш хоналарида. Тиббиёт дори воситалари ишлаб чиқариш ва уларни сақлаш жарайнида ҳарорат ўта аниқ бўлиши талаб қилинади. Айрим ҳолларда ҳароратнинг, ҳатто, 10С га ўзгариши ҳам препарат хусусиятини ўзгартириши мумкин.
  • Лабаратория бинолари. Лабаратория тадқиқотларини олиб боришнинг муҳим жиҳати ҳаво (ўз навбатида, тадқиқот олиб борилаётган воситанинг) ҳарорати, намлик даражаси ва ҳаво тозалигига риоя қилиш саналади. Прецизион кондиционерлар лабаратория тадқиқотларин олиб бориш учун зарур бўлган тоза ҳаво ажратувчи ўта сифатли филтрлар билан жиҳозланган.

Прецизион кондиционерлар ишлаб чиқариш корхоналарида йил бўйи қулай ҳарорат шароитини узлуксиз ушлаб туриш учун қўлланилади. Шу сабабли ташқи блок кондиционер ўта қаттиқ совуқда ҳам барқарор ишлашига имкон яратувчи иситиш тизими билан жиҳозланган. Узулишларга қарши туриш учун прецизион кондиционерларга кондиционерлашнинг иккита ва алмашиб ишлайдиган анча мустақил модули ва ишдан чиққан модулни тўхтатиб, соз модул билан ишлашни давом эттирувчи автоматика билан ўрнатилган.

 

ПРЕЦИЗИОН КОНДИЦИОНЕРЛАРНИНГ ЎРТАЧА ХУСУСИЯТЛАРИ:

  • Ҳароратни қўлаб-қувватлаш аниқлиги – ± 0,1°С
  • Тегишли намликни қўлаб-қувватлаш аниқлиги – ± 3%
  • Фойдаланиш мумкин бўлган ташқаридаги ҳарорат диапазони -50°С дан +60°С гача.

Server Service компанияси прецизион кондиционерлар билан боғлиқ тўлиқ хизмат турларини таклиф этади: Ўзбекистонда сервер хоналарининг кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш, Ўзбекистонда прецизион кондиционерларни сотиш ва етказиб бериш, кондиционерлаш тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш.

ТАНЛАШ