Ўзбекистонда йил бўйи ўртача 300 кун қуёшли бўлади, шунинг учун қуёш энергиясидан фойдаланиш бемалол ўзини оқлайди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида газ ва электр таъминотида узулишлар бўлиб туради, шу сабаб улардан иссиқлик энергияси манбаси сифатида доимо фойдаланиш имкони мавжуд эмас. Қуёш эса ҳар куни нур сочади, бунинг устига унинг энергияси бепул, бу эса истемолчиларни жалб қилувчи асосий жиҳат.

Қуёш энергияли иситиш тизими ускуналарининг нархи бошқа газ ёки электр энергияли тизимларга қараганда, албатта, қиммат, бироқ бу тизим бир неча йил ичида ўзига сарфланган маблағни қоплайди.

Хонадонни иситиш учун қуёш энергиясидан икки усулда фойдаланиш мумкин:

  1. Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб (қуёш батареялари орқали) ва олинган энергияни иситиш қозони ёки қиздиргич учун электр манбайи сифатида фойдаланиш.
  2. Қуёш энергиясидан кейинчали иситиш тизимида фойдалаиладиган сувни қиздириш учун фойдаланиш (қуёш коллектори ёрдамида).

Биринчи ҳолатда қуёш энергияси электрга айлантиришда унинг 70% йўқолади. Иккинчи ҳолатда йўқотиш 30% гача ташкил этади. Шунинг учун кўпинча айнан шу усул иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимида қўлланилади. Буюртмачиларимизга айнан шу тизимни таклиф этамиз.

Компаниямиз иситиш тизими соҳасида катта иш тажрибасига эга, бу бизга энг мураккаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда қўл келади.

Қуёш энергияли иситиш тизимидан фойдаланишнинг афзаллиги:

  • Тизимдан фойдаланишдаги кам ҳаражатлар.
  • Шаҳар коммунал хизматига боғлиқ бўлмаслик.
  • Газ ва электр энергиясининг нархи ортиши иситиш тизимига таъсир ўтказмайди, чунки уларнинг нархи тез кўтарилади. Таъсир ўтказмаслик эса бошқа тизимлар олдида қуёш коллектори учун катта ютуқ.
  • Атроф муҳитга зарар етказмайдиган экологик тоза тизим.
  • Битта қуёш коллекторидан ҳам иссиқ сув таъминоти, ҳам иситиш тизимида фойдаланиш имкони.
  • Ўзбекистондаги қуёшли кунлар сони кўплиги

Тизимнинг камчиликлари:

Туманли кунларда сувни меъёрида иситиш учун ёрдамчи иситиш қурилмаси (электрли, газли ёки дизел ёқилғили) талаб этилиши. Энг сифатли қуёш коллекторлари ҳам туманли кунларда ўзининг ўртача иссиқлик ишлаб чиқариш самарадорлигининг30-40% ҳам амалга оширолмай қолади – бироқ Ўзбекистонда бундай кунлар камдан-кам бўлишини ҳисобга олиш зарур.

Ускуналар ва тизимни монтаж қилиш учун маблағ бироз кўп сарфланиши (бу 1-3 йил ичида ёқилғи ва энергия тежалиши сабаб ўзини оқлайди).

Батафсил маълумот олиш учун +998 (71) 207-33-32 рақамига қўнғироқ қилинг ва Ўзбекистон бўйлаб қуёш энергияли иситиш тизимига буюртма беринг.