Бизнинг мамлакатда қуёш деярли йил бўйи нур сочади. Қишда ҳам туманли кунлардан кўрса қуёшли кунлар кўп бўлади, шунинг учун бизнинг иқлим шароитимизда қуёш энергияли иситиш тизими оқилона ечим ҳисобланади.

Бундай тизимни тадбиқ қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Қуёш коллектори ҳам уйни иситиш, ҳам иссиқ сув билан таъминлаш тизимида қўлланилади, бундан ташқари, ёз мавсумида қуёш энергиясидан хонадонингиз ёки ишлаб чиқариш биноингизни салқинлатишда қўллаш учун уларга абсорбцион чиллерларни улаш мумкин.

Компаниямиз қуёш энергияли иситиш тизимини бошидан охиригача татбиқ қилади. Мутахассисларимиз иситиш/кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш бўйича барча ҳисоб-китоб ишларини ўтказади ва зарур ускуналарни танлайди. Биз Хитойдан ёки Европанинг машҳур компанияларининг сифатли ускуналарини арзон нархда келтириб берамиз, қуёш коллектори ва қуёш энергияли иситиш тизимининг бошқа элементларини ўрнатамиз.

Бу мақолада биз хонадоннинг энг содда қуёш энергияли истиш тизимни кўриб чиқамиз: қуёш коллектори + йиғувчи бак.

Ишлаш тамойили қуйидагича:

Қуёш коллекторлари, йиғувчи идиш (сув сақлаш учун иссиқлик изоляциясига эга бак), иссиқлик ташувчини тизим бўйлаб айланишини таъминловчи насос станцияси ва бошқарувч тизими (назоратчи, ҳарорат датчиги, сув босими ва ҳ.к.) ўрнатилади.

Қуёш коллекторлари қуёш энаргиясини консентрация қилади ва уни ички иссиқлик ташувчига беради, у эса, ўз навбатида, қуёшдан олинган иссиқликни бакдаги сувга беради, ва шу ернинг ўзида иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизими бўйлаб иссиқ сув тарқатиш амалга оширилади. Ўта совуқ қиш мавсумида заҳира қувватига эга коллекторларни сотиб олмаслик, бакдаги сувни қўшимча қиздириш учун қўшимча (электрли, газли ёки дизел ёқилғили) қиздиргичларни ўрнатиш мумкин. Бу қиздиргичлар бакда йиғилган иссиқ сув захираси бир кун мобайнида уйни тўлақонли иситиш учун камлик қилганида тунги вақтда асқатади.

Бакка эга қуёш энергияли иситиш тизимининг ишлаш тамойилини мақола остидаги суратда қўришингиз мумкин.

Компаниямиз энергиянинг муқобил манбалари қўлланилган истиш тизимларини лойиҳалаш ва монтаж қилишни амалга оширади. Электр энергияси ва газнинг нархи доимий ошиб боришини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда бундай тизим кенг оммалашиши мумкин. Агар сиз “қуёшли уйни” истасангиз компаниямизга қўнғироқ қилинг ва қуёш коллекторларини буюртма қилинг. Агар сизга кондиционерлаш тизими ҳам зарур бўлса, бу коллекторларни ёз мавсумида абсорбцион чиллерларга улаш мумкин ва совуқликни қуёш нуридан оласиз.

Қуёш коллекторлари ва иссиқлик тўпловчи идишлар